Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуриддинов Зуфар Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақалар иқтисодиётини инновацион ривожлантириш ва инвестицион жозибадорлигини статистик баҳолаш», 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt377.
Илмий раҳбар: Шадиев Хамид Азимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc. 30.09.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Ҳамидулло Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси минтақалари иқтисодиётини инновацион ривожлантириш ва инвестицион жозибадорлигини статистик усулларда баҳолаш ҳамда истиқболларини прогнозлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа салоҳиятини баҳоловчи жамланма кўрсаткичларнинг статистик баҳолаш услуби «минтақанинг инвестицион жозибадорлиги ва инновацион ривожланиш» интеграл кўрсаткичи асосида такомиллаштирилган;
минтақаларнинг инвестицион жозибадорлиги ва инновацион ривожланишини баҳолашнинг динамик норматив ҳамда рўйхатли маълумотлар (Panel data) усуллари таклиф қилинган;
минтақаларни ишбилармонлик ва тадбиркорликка оид статистик ахборотлари таркиби «минтақаларнинг инвестицион жозибадорлиги», «инновацион салоҳиятнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари»ни киритиш асосида такомиллаштирилган;
инновацион ривожланиш ва инвестицион жозибадорлик динамикасидаги ўзгаришларни баҳолашнинг кўп вариантли статистик прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Минтақалар иқтисодиётини инновацион ривожлантириш ва инвестицион жозибадорлигини статистик баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақа салоҳиятини баҳоловчи жамланма кўрсаткичларнинг статистик баҳолаш услуби «минтақанинг инвестицион жозибадорлиги ва инновацион ривожланиш» интеграл кўрсаткичи асосида такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 6 августдаги 01/1-04-18/2-213-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши минтақанинг инвестицион жозибадорлик ва инновацион ривожланиш кўрсаткичини 0 ва 1 оралиғида баҳолаш ҳамда ушбу комплекс баҳолаш кўрсаткич салоҳиятининг имконини яратган;
минтақаларнинг инвестицион жозибадорлиги ва инновацион ривожланишини баҳолашнинг динамик норматив ҳамда рўйхатли маълумотлар (Panel data) усуллари бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 августдаги БУ-6-3-1/20-1839-сон маълумотномаси). Натижада минтақаларнинг инвестицион жозибадорлиги ҳамда инновацион салоҳиятини статистик таҳлил этиш ва баҳолаш имкониятлари ошган;
минтақаларни ишбилармонлик ва тадбиркорликка оид статистик ахборотлари таркиби «минтақаларнинг инвестицион жозибадорлиги», «инновацион салоҳиятнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари»ни киритиш асосида такомиллаштирилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 6 августдаги      01/1-04-18/2-213-сон маълумотномаси). Натижада тегишли ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган иқтисодий ривожланиш дастурларида бевосита минтақаларда содир бўладиган инновацион ривожланиш ва инвестицион жозибадорлик кўрсаткичларига омиллар таъсирини минтақалар бўйича белгиланган интеграл кўрсаткичини иқтисодий дастурлар самарасини статистик таҳлил қилишда кенг фойдаланилишига эришилган;
инновацион ривожланиш ва инвестицион жозибадорлик динамикасидаги ўзгаришларни баҳолашнинг кўп вариантли статистик прогнозлари бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 августдаги БУ-6-3-1/20-1839-сон маълумотномаси). Натижада республика, шу жумладан, Бухоро ва Навоий вилоятларининг 2019-2023 йилларда ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулот ва хизматлар, инновацияга қилинган харажатлар ҳамда асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажмларини прогнозлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish