Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўчқаров Муҳиддин Умаралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Талабаларда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш назарияси ва технологияси(олий математика ўқув фани мисолида)», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped118.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институтида 
Илмий раҳбар: Тожиев Мамаражаб, педагогика фанлари доктори, 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Мардонов Эшим Муратович, педагогика фанлари номзоди; Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий математика фанини ўқитиш жараёнида талабаларда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш назарияси ва технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий математика фанини ўқитишда талаба мустақил таълимини ташкил қилиш босқичлари (тайёрлов, асосий, креатив) акмеологик мотивацияси интенсивлиги барқарорлигини таъминлаш орқали дарс машғулотлари бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган;
олий математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларининг интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган “тьюторлик” ташкилий-методик ёрдам тизимини жорий этиш орқали такомиллаштирилган;
олий математикадан талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил қилишга доир ўқув машғулотларини лойиҳалаштиришнинг таркибий асослари (моделлаштириш, башоратлаш, конструкциялаш) масофавий таълим хизматлари, вебинар, онлайн, “blended learning”, “flipped classroom” технологияларини тизимли қўллаш асосида  аниқлаштирилган; 
олий математика фанидан талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш методикаси  индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган интерфаол таълим имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Олий математика фанини ўқитиш жараёнида талабаларнинг мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий математика фанини ўқитишда талаба мустақил таълимини ташкил қилиш босқичлари, олий математика фанини касбга йўналтириб ўқитиш жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва таълим технологияларининг интеграциясини таъминлаш, талабаларнинг мустақил таълим олиш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган “тьюторлик” ташкилий-методик ёрдам тизимини жорий этишга доир таклифлар бакалавриат таълим йўналишлари учун яратилган “Олий математика” ўқув қўлланма ишлаб чиқарилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 30 майдаги 191-сон бўйруғи, 191-021 гувоҳномаси). Натижада олий математикани ўқитиш жараёнида талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишнинг ташкилий-меъёрий асосларини такомиллаштиришга эришилган;
олий математикадан талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил қилишга доир ўқув машғулотларини лойиҳалаштиришнинг таркибий асосларини аниқлаштириш, масофавий таълим хизматлари, вебинар, онлайн, “blended learning”, “flipped classroom” технологияларини тизимли қўллашга доир амалий тавсиялар 5610100 – Хизматлар соҳаси (автомобил транспорти) бакалавриат таълим йўналиши учун яратилган “Олий математика (2-қисм)” ўқув қўлланма ишлаб чиқарилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон бўйруғи, 274-037 гувоҳнома). Натижада талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг методик тизимини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган.
олий математика фанидан талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш методикасини такомиллаштириш, индивидуал таълим траекторияларига асосланган, талабаларда креатив фикрлаш, амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган интерфаол таълим имкониятларини кенгайтиришга доир таклиф ва тавсиялардан ОТ-Ф8-208 рақамли “Таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий этишнинг илмий-назарий асослари” (2007-2011 йй.) амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 23 августдаги 89-03-3169-сон маълумотномаси). Натижада олий математика фанидан талабаларнинг мустақил таълимининг ташкил этишнинг методик таъминоти самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish