Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрахимов Санжар Урунбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узлуксиз таълим тизимида “уч босқичли спорт мусобақалари” ёрдамида ўқувчи-талабаларни комплекс ривожлантириш параметрларини кенгайтириш механизмлари», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2017.1.PhD/Ped20
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, Нукус давлат педагогика институти, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.20.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори; Шылманов Пердебай Шылманович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: “Уч босқичли спорт мусобақалари”нинг ўқувчи-талабаларни комлекс ривожлантиришдаги педагогик имкониятларини аниқлаш ҳамда мазкур спорт мусобақалари мазмунини модернизaциялашга йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
узлуксиз таълим тизимида “Уч босқичли спорт мусобақалари” ёрдамида ўқувчи-талабаларни комплекс ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён мазмуни (ишчанлик, чидамлилик, рақибни ҳурмат қилиш, толерантлик) жисмоний ва эстетик маданият компонентларини соғлом турмуш маданияти билан узвийлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
спорт мураббийларининг касбий фаолиятига қўйиладиган педагогик талаблар (касбий маҳорат, деонтологик, эргономик) касбий сифатларни ўзлаштириш даражаси акмеологик компетенциялар (аутопсихологик, акмеологик мотивация, акмега интилиш) тузилмаси билан интернал (ички) интеграциялаш ёрдамида такомиллаштирилган;
“Уч босқичли спорт мусобақалари”га қизиқишни ривожлантиришнинг педагогик механизми (излаш, баҳолаш, танлов, проекция) субъективлик, индивидуаллик, импринтинг (барқарорлик), идентификация (ўхшашлик), рефлексия тамойилларини шахслараро муносабатлар маданияти билан интенсив алоқадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
“Уч босқичли спорт мусобақалари” ёрдамида ўқувчи-талабаларни комплекс ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик параметрлари (эҳтиёжларнинг англанганлиги, ғоялар матрицаси, анология, ассосация) ватанпарварлик фазилатларни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий, мафкуравий, рағбатлантирувчи таркибий асосларини белгилаш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Узлуксиз таълим тизимида “уч босқичли спорт мусобақалари” ёрдамида ўқувчи-талабаларни комплекс ривожлантириш параметрларини кенгайтириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
узлуксиз таълим тизимида “Уч босқичли спорт мусобақалари” ёрдамида ўқувчи-талабаларни комплекс ривожлантиришга йўналтирилган педагогик жараён мазмунини такомиллаштиришга оид таклифландан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 июндаги “Ўқувчи ва талаба-ёшларни спортга жалб этишга қаратилган узлуксиз республика спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида”ги 181-сон Қарори асосида ишлаб чиқилган “Умид ниҳоллари-2018” спорт мусобақалари Низоми (Халқ таълими вазирининг 2017 йил 22 сентябрдаги 304-сон бўйруғи билан тасдиқланган)нинг 1-,2-,3-иловалари мазмунига сингдирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 01-02/2-2-47-сон маълумотномаси). Натижада “Уч босқичли спорт мусобақалари”ни комплекс ривожлантириш механизмлари назарий методологик, педагогик-психологик жиҳатдан такомиллаштирилган;
узлуксиз таълим тизимида “Уч босқичли спорт мусобақалари” ёрдамида ўқувчи-талабаларни комплекс ривожлантириш параметрларини кенгайтиришга оид таклифлардан Ф1-ХТ-1-55237 рақамли “Педагогик атамалар мазмунини модернизaциялаш ва унификaциялаш параметрлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳани (2012-2016 йй.) ҳамда Ф1-ХТ-1-31247 рақамли “Ўқувчиларда ўзаро дўстона муносабатларга асосланиб ҳамкорликда фаолият кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш стратегияси” мавзусидаги фундаментал лойиҳани (2012-2016 йй.) бажаришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 01-02/2-2-47-сон маълумотномаси). Натижада “Педагогика” энциклопедиясининг I, II жилдлари тайёрланган ҳамда спорт мураббийларининг касбий фаолиятига қўйиладиган педагогик талаблар, спортчиларни маънавий-аҳлоқий ривожлантириш дастурларининг таркиби, мазмуни инновацион педагогик, тизимли, интегратив, рефлексив ёндашувлар ҳамда узвийлик ва узлуксизлик принципига таянган ҳолда такомиллаштирилган;
“Уч босқичли спорт мусобақалари”га қизиқишни ривожлантиришнинг педагогик механизмини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сон қарори асосида ишлаб чиқилган “Баркамол авлод-2019” ва “Универсиада-2019” спорт мусобақалари ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 25 сентябрдаги 03-07-08-3672-сон маълумотномаси). Натижада “Уч босқичли спорт мусобақалари”ни ташкил этиш ва унинг кўламини кенгайтириш йўллари, имкониятларидан амалиётда фойдаланиш механизмлари илғор халқаро ҳамда маҳаллий тажрибаларни ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish