Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Гўзал Содиқовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган  фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни ривожлантириш шароитида талаба-қизларнинг тадбиркорлик компетенцияларини такомиллаштириш”, 13.00.02–Таълим тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Ped717.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Tошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги PhD.28.03.2019.Ped.82.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Байметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари номзоди, профессор. Рўзиев Эркин Искандарович педагогика фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Бухоро  давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни ривожлантириш шароитида талаба-қизларнинг тадбиркорлик компетенцияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
технология таълими йўналиши  бўлажак ўқитувчиларини тайёрлашда халқ ҳунармандчилиги  фанини ахборот технологиялар асосида ўргатишнинг педагогик имкониятлари аниқланган;
меҳнат фаолияти мотивацияси, ижодий қобилият ва бадиий-эстетик қарашларини фаоллаштириш омилларини қамраб олган методик ёндашув асосида халқ ҳунармандчилигини ахборот технологиялар воситасида ўргатиш тизими шакллантирилган;
талаба-қизларни ҳунарга ўргатиш, уларни тадбиркорлик билан шуғул-ланишга йўналтириш орқали меҳнат ресурслари самарадорлигини ошириш, жамиятда хотин-қизлар ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, ишсиз, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш механизмлари такомиллаштирилган;
технология таълими йўналиши талаба-қизларида халқ ҳунармандчилиги бўйича билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлик даражалари (педагогик фикрлашнинг тизимлиги, мустаҳкамлиги, педагогик билимларни интергациялаш ва қўллаш, рефлексия, педагогик масалаларни ечишдаги ижодкорлик)ни аниқлаш мезонлари танланган ва кўрсаткичлар ишлаб чиқилган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иқтисодиётни ривожлантириш шароитида талаба-қизларнинг тадбиркорлик компетенцияларини  такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон ҳунармандлар уюшмаси  билан  ҳамкорликда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-қизларга халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш мақсадида ҳар якшанба  куни  дарслар ташкил этиш ва бу билан ёшларда ҳунармандчилик технологияларини шакллантириш тўғрисидаги  таклифлари Олий  ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 19 октябрдаги 947-сон буйруғи иловасининг 2-бандини тайёрлашда қўлланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 89-03-4398-сон маълумотномаси). Натижада талаба-қизларнинг бўш вақтларини унумли ўтказишга оид методик ишлар мазмунини ривожлантиришга эришилган;
Олий таълим муассасаларни битирган қизлар бандлигини  таъминлаш, тизимли мониторинг олиб бориш, яратилган янги иш ўринларига битирувчи қизларни жойлаштириш ва уларга имтиёзли кредитлар ажратилишини ташкил этишга қаратилган таклифлари Олий  ва ўрта  махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 8 февралдаги 135-сон буйруғи иловасининг 3-бандини  тайёрлашда  қўлланилган (Олий  ва ўрта  махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 89-03-4398-сон маълумотномаси). Натижада талаба-қизларни ҳунарга ўргатиш, ишсиз, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мехнизмлари такомиллаштирилган;
“Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг 192-бандига мувофиқ, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятига кенг жалб этиш орқали ишсиз,   бандлиги таъминланмаган хотин-қизларга, талаба-қизларга, имконияти чекланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга касб-ҳунар ўргатиш  орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси  ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Тошкент шаҳрининг Олмазор, Юнусобод, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 2018 йилнинг август-декабрь ойларида ўтказилган хотин-қизларнинг инновацион ҳафталикларида фойдаланилган (Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг 2019 йил 14 ноябрдаги  04/2333-19-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда хотин-қизларнинг ҳунармандчилик фаолиятига жалб қилиш масалаларига эътибор  қаратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish