Sayt test rejimida ishlamoqda

Турғунов Турсунбой Сабировичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли пул даромадлари шаклланиш жараёнларининг статистик таҳлили (Андижон вилояти мисолида)», 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Iqt704.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:  Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc.30.09.2019.I.92.01. 
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Очилди Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда аҳоли пул даромадлари шаклланиш жараёнларини статистик усулларда таҳлил қилиш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли пул даромадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантиришнинг услубий жиҳатлари халқаро нормаларга мос келувчи «Миллий ҳисоблар тизими-2008» стандартлари асосида такомиллаштирилган; 
аҳолининг даромадлилик даражаси бўйича табақалашувини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими эластиклик, квинтиль, дециль ҳамда жини коэффициентларини қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
аҳолининг даромадлилик даражасини таҳлил қилиш бўйича ижтимоий, иқтисодий ва демографик жараёнларни қамраб олувчи статистик кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
ҳудудларда аҳолининг номинал ва реал пул даромадлари, уларнинг шаклланиш жараёнлари ва тенденцияларидаги ўзгаришларни статистик баҳолаш индекслар усулини қўллаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аҳоли пул даромадлари шаклланиш жараёнларининг статистик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
аҳоли пул даромадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантиришнинг услубий жиҳатларини халқаро нормаларга мос келувчи «Миллий ҳисоблар тизими-2008» стандартлари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Демография, инсон капитали даражаси ва сифатини ошириш департаменти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 38-03\58-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларда даромад ва фаровонлик кўрсаткичларини миллий ҳисоблар методологияси бўйича комплекс статистик таҳлил қилиш имкониятларини 10,0 фоизга оширган;
аҳолининг даромадлилик даражаси бўйича табақалашувини ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини эластиклик, квинтиль, дециль ҳамда жини коэффициентларини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Демография, инсон капитали даражаси ва сифатини ошириш департаменти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 38-03\58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши ҳудудларда комплекс ривожланиш дастурларини белгилаш имкониятларини 10-12 фоизга ошириш имконини берган;
аҳоли даромадлилик даражасини таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган ижтимоий, иқтисодий ва демографик жараёнларни қамраб олувчи статистик кўрсаткичлар тизими Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнат бозори ва меҳнат миграциясини таҳлил қилиш йиғма ахборот таҳлил департаменти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 5 февралдаги 01/00-04/07-893-сон маълумотномаси). Ушбу статистик кўрсаткичлар тизимининг амалиётга жорий этилиши ҳудудларда аҳоли даромадларини ҳисоблашнинг интеграл кўрсаткичлар тизимини комплекс статистик баҳолаш имкониятини кенгайтирган;
ҳудудларда аҳолининг номинал ва реал пул даромадлари, уларнинг шаклланиш жараёнлари ва тенденцияларидаги ўзгаришларни статистик баҳолашнинг индекслар усулини қўллаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Демография, инсон капитали даражаси ва сифатини ошириш департаменти фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 17 январдаги 38-03\58-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши олинадиган ахборотларнинг ҳаққонийлиги, шаффофлиги, холислиги ҳамда қиёсий таққослаш имкониятларини кенгайтирган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish