Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Назира Батирхановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жеймс Жойс илк прозасининг поэтик хусусиятлари (“Дублинликлар” ва “Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили” асарлари мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil.304.
Илмий раҳбар: Холбеков Мухаммаджон Нуркасимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.29.06.2019.Fil/Ped.83.01.
Расмий оппонентлар: Бақоева Мухаббат Қаюмовна, филология фанлари доктори, профессор; Муҳаммедова Хулкар Элибоевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жеймс Жойснинг дастлабки асарлари бўлган “Дублинликлар” ҳикоялар тўплами ва “Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили” романи бадиий оламининг манзараларига доир асосий структуравий ва поэтик қирраларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қўйидагилардан иборат: 
Жеймс Жойснинг “Дублинликлар” ҳикоялар тўплами ва “Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили” романи поэтикасининг бадиий яхлитлиги, макон ва замон мутаносиблиги асосланган;
бадиий яхлитлик муаммоси лингвистик, матндаги маданий тамойиллари лингвокультурологик ва асарларнинг қадим мифларга боғлиқлиги бўйича мифологик нуқтаи назардан таснифланиб, структурал қирралари аниқланган;
адиб асарларидаги ижтимоий-этик қарашлари, қаҳрамонлар ва адиб ўртасидаги биографик ўхшашлик хусусиятлари очиб берилган;
Жеймс Жойс асарларида ижтимоий муҳит персонажлар табиатининг шаклланишига салмоқли таъсир кўрсатиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жеймс Жойс илк прозасининг поэтик хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
Жеймс Жойс дунёқарашни тасвирлаш маҳоратидаги ўзига хос усуллар бўйича олинган натижалардан ОТ-Ф8-062-рақамли “Тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари” номли фундаментал тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 89-03-4185-сон маълумотномаси). Натижада, Жеймс Жойс илк прозасининг поэтикаси ўрганилаётган жараёнда тил тараққиётининг деривацион қонуниятлари ҳам инобатга олиниши ҳамда илмий асослаб берилганлиги ўзбек тилшунослиги ва адабиётшунослигида жаҳон адабиётининг таъсирини аниқлашда имкон берган;
инглиз модерн адабиёти билан боғлик муаммолар тасвири натижаларидан И-204-4-5-рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметлардан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” мавзусидаги инновацион тадқиқотлар лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 29 октябрдаги 89-03-4185-сон маълумотномаси). Натижада, инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида ўқитувчиларнинг лингвистик ва коммуникативлик қобилияти ва адабиётшунослик асослари билими оширилган ҳамда таълим тизими жараёни такомиллаштирилган;
Жеймс Жойс асарларининг поэтикасини тадқиқ этиш жараёнида олинган натижалардан Буюк Британия Экзетер Университетининг кутубхонасида инглиз адабиётига бағишланган семинарда фойдаланилган (Экзетер университетининг 2019 йил 28 октябрдаги 690011608-сон маълумотномаси). Натижада, семинар иштирокчилари Жеймс Жойс ижодидаги онг оқими техникаси ҳақида маълумотга эга бўлишган; 
тадқиқот хулосаларидан Cambridge Central Asia Forum Jesus College, Кэмбридж университетининг бир қатор филолог ва адабиётшунос экспертлар томонидан адибнинг асарлари поэтикасини тадқиқ қилиш жараёнида  фойдаланилган (Кембридж университетининг 2019 йил 12 ноябрдаги маълумотномаси). Натижада диссертация автореферати Cambridge Central Asia Forum кутубхонасига қабул қилиниб, талабаларга Жеймс Жойс асарлари таржималари хусусида маълумот олишларига хизмат қилмоқда;
тақдим этилган тадқиқот иши натижалари ва материалларидан Жиззах вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 16 сентябрь куни эфирга узатилган “Адабиёт дарси” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Жиззах вилояти бўлимининг 2019 йил 6 ноябрдаги  01-08/1172-сон маълумотномаси). Натижада, тадқиқотнинг ХХ аср адиби Жеймс Жойс илк прозасининг поэтик хусусиятларига бағишланган таҳлилий фикрлари ва назарий хулосалари орқали кўрсатув мазмуни бойитилган;
Жиззах вилояти маънавият ва маърифат маркази томонидан диссертация тадқиқоти асосида олинган илмий натижалардан фойдаланилган (Жиззах вилоят маънавият ва маърифат кенгаши Жиззах вилоят бўлимининг 2019 йил 31 октябрдаги 01-168-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг китобхонлик савияси оширилган, илғор чет эл адабиёти аслият ва таржимада тарғиб қилинган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish