Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчиева Махфуза Умаркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “5–7-синфлар адабиёт дарсларида ўзлаштириладиган ўқув материалларини такомиллаштириш тизими”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ҳамда методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2019.2.PhD/Ped154.
Илмий раҳбар: Ҳусанбоева Қундузхон Парпалиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Матчанов Сафо Матчанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қодиров Валижон Абдураҳмонович  педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 5–7-синф адабиёт дарсларида берилган ўқув материалларини тадқиқ этиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий- методик асосларини белгилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
5–7-синф адабиёт дарсларида ўзлаштириладиган ўқув мазмунининг психологик, педагогик ва дидактик имкониятлари бадиий асарни ўзлаштиришга таъсир кўрсатувчи асосий омилларни (ёзувчи биографияси: мультимедиали, асар: иллюстрацияли, савол ва топшириқ: тарқатмали, мақола: мимикали, оҳангли) аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларида бадиий матнни ўзлаштириш методикаси ўқув материалларини шакллантиришда ўсмирлик ёш даври хусусиятларидан келиб чиқиб, адабий таълимнинг креатив компонентлари таркибига аналитик тафаккурни ривожлантириш кўрсаткичларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
адабиёт фанидан ўқув материалларини такомиллаштиришга йўналтирилган тизимли ёндашув “Ўқишлиликнинг Флеш индекси” га мосликни таъминлашда ўқувчи ёш психологияси хусусиятлари ва мустақил ишлаш кўникмаларига устуворлик бериш асосида  ишлаб чиқилган;
дарсликларидаги  ўқув материаллари устида ишлашга қўйиладиган методик талаблар матнларнинг тузилиши(яхлитлик, тугалланганлик, тўлдирувчилик, мувофиқлик) ва эмоционал хоссаларига (тўлқинлантириш, қизиқтириш, кечинмалар ёрқинлиги ва яқинлиги) мувофиқ ўқув меъёрларини (бадиий юксаклик, услуб ва жанр жиҳатдан хилма-хиллик, ўзлаштириш имкониятлари) белгилаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
5–7-синфлар адабиёт дарсларида ўзлаштириладиган ўқув материалларини такомиллаштириш тизими бўйича олинган илмий натижалар асосида:
5–7-синф адабиёт дарсларида ўзлаштириладиган ўқув мазмунининг психологик, педагогик ва дидактик имкониятларини такомиллаштирш, бадиий асарни ўзлаштиришга таъсир кўрсатувчи асосий омилларни аниқлаштиришга оид таклифларидан Ф3-2016-0909111822ХТ рақамли “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларда “оммавий маданият”га қарши курашчанлик кўникмаларини шакллантириш механизмлари” (2016-2018 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябридаги 89-03-3950-сон маълумотномаси).Ушбу лойиҳа доирасида дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунини кенгайтириш, ўқувчиларда “оммавий маданият”га онгли иммунитетни шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиб, билим ва иқтидорни ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик механизмлари такомиллаштирилган;
адабиёт фанидан ўқув материалларини такомиллаштиришга йўналтирилган тизимли ёндашув,“Ўқишлиликнинг Флеш индекси”га мосликни таъминлашда ўқувчи ёш психологияси хусусиятлари ва мустақил ишлаш кўникмаларига оид таклифлари ИОТ-2012-1-37 рақамли “Ўзбек педагогик энциклопедик сўзлиги” (2013-2014 йй.) мавзусидаги илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябридаги 89-03-3950-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа ўзбек педагогик энциклопедик сўзлигини бойитишга хизмат қилган;
адабиёт дарсларида бадиий матнни ўзлаштириш методикасини такомиллаштириш, адабий таълимнинг креатив компонентлари таркибига аналитик тафаккурни ривожлантириш кўрсаткичларини киритиш, дарсликларидаги  ўқув материаллари устида ишлашга қўйиладиган методик талаблар, матнларнинг тузилиши ва эмоционал хоссаларига мувофиқ ўқув меъёрларига оид таклифлардан Ф1-ХТ-0-16955 рақамли “Телекоммуникатив тизимни глобаллаштириш шароитида мактаб ўқувчиларини ахлоқий тарбиялашнинг фундаментал муаммолари” (2012-2016 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 14 октябридаги 89-03-3950-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа ёшларнинг ўсмирлик даврида аналитик тафаккурини ривожлантириш асосида аҳлоқий тарбиялаш методларини жорий этиш, умумий ўрта таълим мактабларининг адабиёт дарсларида ўқувчиларда таянч ва хусусий компетенцияларни шакллантириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish