Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиева Гоззал Алиеванинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий инфратузилмалар ривожланишини бошқаришни такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.13–Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Iqt431.
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қароқалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хонкелдиева Гузаль Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудларда ижтимоий инфратузилмалар ривожланишини  бошқаришни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муқобил ресурслар тақсимотини таъминлайдиган ички интеграция бошқаруви конвергенция концепциясига таянган ҳолда  минтақавий тенгсизликни баҳолаш асосида такомиллаштирилган; 
ҳудуд ижтимоий инфратузилмаси ривожланишини бошқариш самарадорлигини баҳолаш мезони аҳоли турмуш сифати ва меҳнатга лаёқатли аҳоли миграцияси жараёни ўртасидаги ўзаро алоқанинг интеграллашган кўрсаткичлари асосида такомиллаштирилган;
ҳудуд ижтимоий инфратузилмасини бошқаришнинг ташкилий механизми ижтимоий инфратузилма объектлари фаолиятида кооператив алоқаларни йўлга қўйиш, меҳнатга лаёқатли аҳоли миграциясини тартиблаштириш, янги иш ўринларини яратиш, шартномовий муносабатларни бозор тамойиллари  асосида шакллантириш,  аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йўналтирилган тизимли ёндашув асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий инфратузилма ривожланишини бошқаришнинг иқтисодий механизми аҳоли турмуш сифатини демографик, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг интеграл кўрсаткичи орқали баҳолаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ижтимоий инфратузилмалар ривожланишини бошқаришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муқобил ресурслар тақсимотини таъминлайдиган ички интеграция бошқарувини конвергенция концепциясига таянган ҳолда  минтақавий тенгизликни баҳолаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ижтимоий-иқтисодий соҳалари фаолиятини ривожлантиришда фойдаланиш учун жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 01/688-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий соҳалари фаолиятини ривожлантиришга ва бошқариш имкониятларини оширишга эришилган;
ҳудуд ижтимоий инфратузилмаси ривожланишини бошқариш самарадорлигини баҳола  мезонини аҳоли турмуш сифати ва меҳнатга лаёқатли аҳоли миграцияси жараёни ўртасидаги ўзаро алоқанинг интеграллашган кўрсаткичлари асосида такомиллаштириш бўйича  берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 01/688-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд ижтимоий инфратузилма соҳаларининг иқтисодий самарадорлиги 12,0 фоизга ошган;
ҳудуд ижтимоий инфратузилмасини бошқаришнинг ташкилий механизмини ижтимоий инфратузилма объектлари фаолиятида кооператив алоқаларни йўлга қўйиш, меҳнатга лаёқатли аҳоли миграциясини тартиблаштириш, янги иш ўринларини яратиш, шартномовий муносабатларни бозор тамойиллари  асосида шакллантириш,  аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширишга йўналтирилган тизимли ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ҳудуд ижтимоий инфратузилмаси бошқаруви фаолиятида фойдаланиш учун жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 01/688-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудуд ижтимоий инфратузилмаси бошқаруви самарадорлиги ошиши натижасида аҳолининг бандлик даражасини 7 % га ошиши таъминланган; 
ижтимоий инфратузилма ривожланишини  бошқаришнинг иқтисодий механизмини аҳоли турмуш сифатини демографик, ижтимоий ва иқтисодий омилларнинг  интеграл кўрсаткичи орқали баҳолаш асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ижтимоий инфратузилмалар ривожланишини бошқариш фаолиятида фойдаланиш учун жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 01/688-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий этилиши ижтимоий инфратузилмалар ривожланишини бошқариш самарадорлигини 10,0 фоизга оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish