Sayt test rejimida ishlamoqda

Азимова Шахноза Самукджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон тижорат банкларининг кредит фаолиятини инновацион ривожлантиришни таъминлаш йуллари”, 08.00.07–Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt942.
Илмий раҳбар: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тoшкeнт мoлия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумaeв Нoдир Хoсиятoвич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулин Михаил Борисович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон тижорат банкларининг кредитлаш фаолиятини инновацион ривожлантиришни таъминлашга қаратилган таклиф ва амалий тавсиларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тўлов қобилиятининг юқори даражасига эга бўлган мижозлар гуруҳларини шакллантириш асосида тижорат банклари ликвидлигини ошириш орқали кредит линияси очиш йўли билан кредитлаш жараёнини кенгайтириш таклиф этилган;
кредитларнинг даромадлилиги ва таваккалчилигини тавсифловчи кўрсаткичларнинг меъёрий даражаси кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар захираси бўйича 0,5 фоиз, муаммоли кредитлар бўйича 3 фоиз, соф фоизли спрэд  бўйича 1,25 фоиз, соф фоизли маржа кўрсаткичи бўйича 4,5 фоиз миқдорида бўлиши асосланган;
жисмоний шахсларга тақдим этиладиган инновацион кредитлар Р2Р технологияси асосида кредитлаш, кредит карталари бўйича кредитлаш, он-лайн кредитлаш хажмини ошириш асосида тижорат банклари кредит портфели диверсификацияси даражасини ошириш таклиф этилган;  
кредит таваккалчиликларини бошқаришнинг  кредит деривативларини қўллаш, фоизли тўловларни чеклаш, кредитлаш лимитларини ўрнатиш  инновацион усулларини қўллаш йўли билан классификацияланган кредитлар структураси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўзбекистон тижорат банкларининг кредит фаолиятини инновацион ривожлантиришни таъминлаш йуллари бўйича  олинган илмий натижалар асосида:  
Кредит линияси очиш, тижорат банклари ликвидлигини ошириш, ликвидлик ва тўлов қобилиятининг юқори даражасига эга бўлган мижозлар гуруҳларини шакллантириш йўли билан кредитлашнинг шаклларини қўллаш миқёсларини кенгайтириш “Узсаноаткурилишбанк” АТБнинг кредит сиёсатида акс этган (“Узсаноаткурилишбанк”нинг 2019 йилнинг 19 июлидаги 05-3-01-13-706/5366–сон  маълумотномаси). Мазкур таклифни тадбиқ этиш натижасида банкнинг жорий ликвидлиги 57 фоиз ошиши таъминланган; 
Кредитларнинг даромадлилиги ва хавфлилигини характерловчи кўрсаткичларнинг меъёрий даражаларини таъминлаш йўли билан кредитлар шаклларидан комплекс фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш хақидаги таклиф  “Узсаноаткурилишбанк”нинг кредит сиёсатига киритилган (“Узсаноаткурилишбанк”нинг 2019 йилнинг 19 июлидаги 05-3-01-13-706/5366–сон  маълумотномаси). Бу таклифни тадбиқ этиш натижасида банк кредит портфелидаги муддати ўтган кредитларнинг солиштирма вазни амалда 0,2 фоизга камайган. 
Жисмоний шахсларга тақдим этиладиган инновацион кредитлар хажмини ошириш йўли билан тижорат банклари кредит портфели диверсификацияси даражасини ошириш бўйича таклиф “Узсаноаткурилишбанк”нинг кредит сиёсатига киритилган (“Узсаноаткурилишбанк”нинг 2019 йилнинг 19 июлидаги 05-3-01-13-706/5366–сон  маълумотномаси). Бундай таклифни тадбиқ этиш натижасида жисмоний шахсларга банк томонидан тақдим этилган кредитлар хажми 2,5 баробар ортган.   
Кредит хавфини бошқариш инновацион усулларини қўллаш орқали классификацияланган кредитлар структурасини яхшилаш бўйича таклиф “Узсаноаткурилишбанк”нинг кредит сиёсатига киритилган (“Узсаноаткурилишбанк”нинг 2019 йилнинг 19 июлидаги 05-3-01-13-706/5366–сон  маълумотномаси). Бундай таклифни тадбиқ этиш натижасида банк классификацияланган кредитларининг умумий хажмидаги стандарт кредитлар улуши 2,1 фоизга ортган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish