Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсиев Ўктам Бахриддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилавий холдинг – бола ижтимоийлашувининг психологик механизми”,  19.00.05–Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Р10.
Илмий маслаҳатчи: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Psi.01.07.
Расмий оппонентлар: Баратов Шариф Рамазанович, психология фанлари доктори, профессор; Муминова Лола Рахимовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Расулова Зиёда Абдубориевна, психология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиланинг 3-ойидан бошлаб гўдакнинг 5-6, 8-9 ойлик ривожланиш даврида она холдинг тажрибаси сифати ва хусусиятларининг ўзаро алоқаси ҳамда ушбу жараённинг бола ижтимоийлашув даражасига таъсирини ўрганиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оилада бола ижтимоийлашувига таъсир этувчи она холдинг тажрибаси сифатлари “қабул қилиш”, “куюнчаклик”, “мулоқотга ўргатиш субъекти”, “предметлар билан ҳаракатга ўргатиш субъекти” каби оналик сифатлари аниқланган;
оилавий холдинг тажрибасини тавсифловчи етакчи ижтимоий-психологик омиллар (оила психологик рельефи, эрнинг оиладаги статуси ҳамда ҳомиладор аёл ва онага муносабат) аниқланган;
оилавий холдинг тажрибасини шакллантирувчи оналик сифатларининг ҳаракат механизмлари – аффектив, когнитив, рефлексив ва операционал жабҳалари тасдиқланган;
оилавий холдинг ва она тажрибаси доирасида намоён бўлувчи оналик сифатлари асосида ижтимоий установка компонентлари (аффектив, когнитив, ва операционал) илк маротаба илмий жиҳатдан аниқланган;
она холдинг тажриба сифати ва хусусияти белгилари гўдакнинг ривожланиши ҳамда ижтимоийлашуви учун хизмат қилиши кўзда тутилган муаллифлик ишланмаси тавсифланиб, эмпирик маълумотларга асосланган ҳолда унинг самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оилавий холдинг – бола ижтимоийлашувининг психологик механизми бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
оилада бола ижтимоийлашувига таъсир этувчи она холдинг тажрибаси сифатлари “қабул қилиш”, “куюнчаклик”, “мулоқотга ўргатиш субъекти”, “предметлар билан ҳаракатга ўргатиш субъекти” каби оналик сифатлари аниқланиб, Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги П-М-14-сон маълумотномаси). Натижада шахс ижтимоийлашуви механизмларини тадқиқ этиш жараёни методологик манбаси бойитилган;
оилавий холдинг тажрибасини тавсифловчи етакчи оила психологик рельефи, эрнинг оиладаги статуси ҳамда ҳомиладор аёл ва онага муносабат каби ижтимоий-психологик омиллар билан боғлиқ натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги П-М-14-сон маълумотномаси). Бу оилавий холдинг тажрибасини аниқлаш ишларининг илмий-амалий таъминоти кучайишига хизмат қилган;
оилавий холдинг тажрибасини шакллантирувчи оналик сифатларининг ҳаракат механизмлари – аффектив, когнитив, рефлексив ва операционал жабҳалари тасдиқланган бўлиб, олинган натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги П-М-14-сон маълумотномаси). Натижада аниқланган оилавий холдинг тажрибасини шакллантирувчи оналик сифатлари Марказнинг илмий-амалий таъминоти кучайишига хизмат қилган;
оилавий холдинг ва она тажрибаси доирасида намоён бўлувчи оналик сифатлари асосида ижтимоий установка компонентлари илк маротаба илмий жиҳатдан аниқланганлигига доир илмий натижалар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги П-М-14-сон маълумотномаси). Натижада бу Марказ психологларига оилавий холдинг ва она тажрибаси доирасида намоён бўлувчи оналик сифатлари асосида ижтимоий установкаларни шакллантиришда индивидуал ёндашувни қўллаш самарадорлигини оширишга ёрдам берган;
она холдинг тажриба сифати ва хусусияти белгилари гўдакнинг ривожланиши ҳамда ижтимоийлашуви учун хизмат қилиши кўзда тутилган муаллифлик ишланмаси тавсифланиб, эмпирик маълумотларга асосланган ҳолда унинг самарадорлиги исботланган илмий маълумотлар Психология ўқув-илмий маркази амалий фаолиятига жорий қилинган (Психология ўқув-амалий марказининг 2019 йил 20 ноябрдаги П-М-14-сон маълумотномаси). Натижада бу психодиагностик текширувлар асосида шакллантирилган психологик тавсифномалар тузиш сифати ва самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish