Sayt test rejimida ishlamoqda

Махамаджанов Фарход Равшановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш футболчиларни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.Phd/Ped 453.
Илмий раҳбар: Мусаев Бахром Бахтиёрович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон  давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Комилов Жамолиддин Каримович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёш футболчиларнинг тренировка жараёни самарадорлигини, уларнинг ёшга оид хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш футболчилар тайёргарлигини мажмуавий назорат қилиш учун биринчи маротаба стабил информатив тестлар ушбу ёш гурухлари учун ишлаб чиқилган;
йиллик тайёргарлик циклда 13-17 ёшли футболчиларнинг жисмоний, техник ва функционал тайёргарлик даражалари аниқланган;
синалувчиларнинг ёш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда функционал ва техник-тактик тайёргарлигини оширувчи заҳира шароитлари (оптимал юкламалари) аниқланган;
ёш футболчиларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда йиллик циклнинг ҳар хил даврлари ва босқичларидаги ўқув-тренировка режалари (тренировкалар кетма-кетлиги, хажми, махсус ва номахсус машқлар) такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёш футболчиларни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тайёрлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёш футболчиларининг амалий тайёргарлигига умумий ва махсус жисмоний сифатлар ҳамда фукционал тайёргарлигини назорат қилиш тестлари “Планирование и построение годичного цикла при подготовке футболистов детско-юношеского возраста” номли ўқув қўлланмада акс этирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил  8 майдаги 03-08-08-111-сон маълумотномаси). Натижада барқарорлик коэффиценти 0,75 дам кам эмаслиги аниқланган;
ёш футболчиларнинг тест натижалари ишончлилик кўрсаткичлари ошган: умумий жисмоний тайёргарлик бўйича 17,5%; махсус жисмоний тайёргарлик бўйича 15,3%лар “Планирование и построение годичного цикла при подготовке футболистов детско-юношеского возраста” номли ўқув қўлланмада акс этирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил  8 майдаги 03-08-08-111-сон маълумотномаси). Натижада функционал тайёргарлик бўйича 11,1%га ўсган;
мусобақа жараёнида 14-15 ёшли футболчиларнинг ТТҲ самарадорлик коэффициенти натижалари “Планирование и построение годичного цикла при подготовке футболистов детско-юношеского возраста” номли ўқув қўлланмада акс этирилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил  8 майдаги 03-08-08-111-сон маълумотномаси). Натижада 14 ёшли футболчиларнинг ТТҲ самарадорлик коэффициенти 0,56дан 0,62гача, 15 ёшли футболларнинг 0,62дан 0,68гача ошган;. 
йиллик циклнинг турли даврлари учун дастурлар тадбиқ этилган. 14-15 ёшли футболчиларнинг жисмоний сифатлари ва функционал тайёргарлиги ривожлантиришга йўналтирилган машқлар таклиф этилган ва “Планирование и построение годичного цикла при подготовке футболистов детско-юношеского возраста” номли ўқув қўлланмада акс этирилган  (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 8 майдаги 03-08-08-111-сон маълумотномаси). Натижада  Тошкент шаҳар чемпионатида биринчи ўрин эгаллаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish