Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзимуродов Олим Норбековичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Титан диоксиди асосида нанотузилишли ғовакли материаллар олишнинг физик-кимёвий хусусиятлари», 02.00.04–Физик кимё; 02.00.12–Нанокимё, нанофизика ва нанотехнология (кимё фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /кимё фанлари номзоди/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 31.03.2016/В2016.1.К117.

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нурмонов Сувонқул Эрханович, техника фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкентдаги Турин политехника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 16.07.2013.К.01.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шарипов Хасан Турапович, кимё фанлари доктори, профессор; Мухамедиев Мухтаржон Ганиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Зайцев Владимир Николаевич, кимё фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Умумий ноорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

     II. Тадқиқотнинг мақсади.

титан диоксиди асосида нанотузилишли ғовакли материаллар ҳосил бўлиши ва хоссаларининг физик-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

золь-гель технологияси орқали ғовакли титан диоксиди, углерод ҳамда силикагель асосида нанотузилишли материаллар олиш усули ишлаб чиқилган;

илк бор ишқорий-ер металл ионларини ғовакли TiO2 га импрегнациялаб монолит перовскитларнинг мақсадли синтези амалга оширилган ва азот билан допирлаш орқали олинган оксинитридлар ёрдамида кўринувчан соҳада органик зарарли моддалар фотодеградацияси асосланган;

бир босқичли золь-гель технологияси ёрдамида олинган титан диоксиди, углерод ҳамда силикагель асосидаги адсорбентлар билан фенол ва унинг хосилаларини ўзаро таъсирлашиш механизми исботланган;

адсорбцион-фотокаталик реакцияларнинг механизмига, жараённинг термодинамикаси ва кинетикаси, органик зарарли моддаларнинг фотодекомпозициясидаги адсорбент/фотокатализаторлар табиати ҳамда ғоваклилик эффекти таъсири аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Саноат тармоқларини модернизация қилиш жараёнида қўлланиладиган нанотузилишли материаллар олиш бўйича таклифлар асосида:

металлоксидли наноматериаллар олиш жараёни ва уларнинг қўлланилиш усуллари Вена университети «Кимёвий сенсорлар учун композит материаллар» мавзусидаги илмий лойиҳасида золь-гель жараёни орқали ғовакли металлоксид наноматериалларини олишда фойдаланилган (Вена университетининг 2016 йил 12-апрелдаги маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул зарарли газлар аралашмасини тезкор таҳлил қилиш вақтини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилган;

ишқорий-ер металл ионларини ғовакли TiO2 га импрегнациялаш орқали ҳосил бўлган перовскит монолитлар ва золь-гель усулида ғовакли титан диоксиди-силикагель монолитларини ишлаб чиқиш усуллари Киото университети «Металл/қотишма системасида нанозаррачаларнинг in-situ шаклланиши ва монолит гидрирланган силикагель асосидаги каталитик реакцияларда қўлланилиши» мавзусидаги илмий лойиҳасида фойдаланилган (Киото университетининг 2016 йил 14-апрелдаги маълумотномаси). Кам вақт сарфлаб органик бирикмаларни юқори самарали хроматографик ажралишини таъминлаган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish