Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятов Абдулло Шодиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кекса ёшдаги кишиларнинг соғломлаштириш йўналишида индивидуал дастур тузиш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.Phd/Ped674.
Илмий раҳбар: Усмонхўжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Фикрат Азизович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Дилором Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кекса ёшдаги кишилар учун соғломлаштирувчи индивидуал дастурлар ва ундан амалиётда фойдаланиш бўйича илмий-услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кекса ёшдаги кишилар организмининг психофизиологик хусусиятларини барқарорлаштириш ҳамда узоқ умр кўриш имкониятини ошириш, саломатлигини сақлаш ва муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятларининг концептуал, мазмуний ва ташкилий компонентлари ишлаб чиқилган;
кекса ёшдаги кишилар учун индивидуал соғломлаштирувчи машқлар тизими, уларни ташкил этишнинг шакл (индивидуал, кичик гуруҳларда), метод (умумпедагогик ва специфик) ва воситалари (жисмоний машқлар ва гигиеник омиллар) аниқланган;
кекса ёшдаги кишилар учун тадқиқот доирасида тайёрланган  муаллифлик соғломлаштирувчи индивидуал дастуридан фойдаланиш  имкониятлари кўрсатилиб, кексаларнинг ушбу дастурлардан фойдаланишга бўлган мотивацияси ривожлантирилган;
кекса ёшдаги кишилар учун соғломлаштирувчи дастурларни қиёсий ўрганган ҳолда, муаллифлик соғломлаштирувчи индивидуал махсус дастури ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кекса ёшдаги кишиларнинг соғломлаштириш йўналишида индивидуал дастур тузиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кекса ёшдаги кишилар организмининг психофизиологик хусусиятлари ҳамда саломатлигини муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган индивидуал “Кекса ёшдаги кишиларни соғломлаштириш” дастури Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Соғломлаштириш даволаш комплекслари”да татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27.06.2019 йил 8 н-3/218-сон маълумотномаси). Натижада респондентларнинг жисмоний ишчанлик фаолияти 2,0±0,1дан 2,4±0,1 кг/дақ (п<0,05) ўсиб, юрак қон томир ҳамда нафас олиш тизимлари ҳолатининг яхшиланган;
Соғломлаштирувчи машғулотларда кекса ёшдаги кишилар учун индивидуал машқлар тизими ва уларни ташкил этишнинг янги шакл, метод, усуллари “Жуйзар соғломлаштириш маскани”да қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8 н-3/218-сон маълумотномаси). Натижада кексаларнинг артериал қон босимининг мўътадиллашуви, психофизиологик ҳолатининг яхшиланиши, жисмоний ва ҳаракат фаоллигининг ошишига эришилган;
кекса ёшдаги кишилар учун соғломлаштирувчи дастурларни қиёсий ўрганган ҳолда муаллифлик соғломлаштирувчи индивидуал дастур асосида яратилган методик тавсия этилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8 н-3/218-сон маълумотномаси). Натижада Бухоро давлат университети жисмоний маданият йўналиши талабалари учун “Кексалар учун соғломлаштирувчи индивидуал дастурлар тузиш методикаси” танлов ўқув фанининг намунавий дастури, ишчи ўқув режаси ишлаб чиқилиб, танлов фан сифатида амалиётга татбиқ этилган;
кекса ёшдаги кишилар учун тадқиқот доирасида тайёрланган муаллифлик соғломлаштирувчи индивидуал дастуридан фойдаланиш имкониятлари “Жуйзар соғломлаштириш маскани”да такомиллаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 27 июндаги 8 н-3/218-сон маълумотномаси). Натижада биз томонимиздан ишлаб чиқилган индивидуал дастурлар татбиқ этилган муассасалардаги 150 нафар кекса ёшдаги кишиларнинг умумий саломатлик даражаси 6-8% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish