Обидова Гулмира Кузибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чет тилини ўқитиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантириш технологиялари”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped141
Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, Phd.28.09.2018.Ped76.02.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжанова, педагогика фанлари доктори, профессор; Мисиров Сохибжон Абдупаттаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларининг табиий фанлар таълим йўналишларида инглиз тилини ўргатиш жараёнида талабаларда экологик маданиятни шакллантиришнинг асосларини аниқлаш ва улардан таълим жараёнида фойдаланиш технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини ўргатишда экологик маданиятни ривожлантиришнинг интегратив тамойиллари (экологик онг, экологик тафаккур, экологик психология, экологик фаолият, экологик қадриятлар) экология, биология, география ва тиббий-гигиена фанларини синхронизация ва корреляция орқали уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
экологик маданиятни шакллантириш технологиялари мотивацион ва аксиологик компонентлари Contact 1 тренинги орқали, гностик ва этик компонентлари Pinbord техникаси орқали, оператив-фаоллик ва эмоционал-руҳий компонентлари SCORE интерфаол услуби орқали экологик маданиятни шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
чет тилини билиш даражасини аниқлаш индикаторлари (тинглаб тушуниш, ўқиш, гапириш, лексик ва граматик компетенциялар) экологик компетентлик даражасини ошириш ҳамда коммуникатив нутқ кўникмаларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида модернизациялаштирилган;
инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш мезонлари экологик тайёргарлик жараёнининг монопредметик, тизимли-предметик, экогуманитар босқичлари билан экологик ёндашувлар (атроф-муҳитни тўғри идрок этиш, унга нисбатан маънавий, ахлоқий-эстетик муносабатларни шакллантириш, экологик онг, тафаккур тушунчаларини сингдириш)ни мақбул уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чет тилини ўрганишда талабаларнинг экологик маданиятларини оширишга қаратилган натижалар асосида:
инглиз тилини ўргатишда экологик маданиятни ривожлантиришнинг интегратив технологияси экологик онг, экологик тафаккур, экологик психология, экологик фаолият, экологик қадриятлар каби тамойилларининг интеграциялашуви 5110301-Аниқ ва табиий фанларни ўқитиш методикаси (кимё) мутахассислиги бакалавриат таълим йўналишлари бўйича таклифлар Давлат таълим стандартлари мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 августдаги 89-03-3159-сон маълумотномаси). Натижада чет тили ўқитишдаги фанлараро интеграциялашувининг амалиётга жорий этиш самарадорлиги ошган;
экологик маданиятни шаллантириш технологиялари мотивацион ва аксиологик компонентлари Contact 1 тренинги орқали, гностик ва этик компонентлари Pinbord техникаси орқали, оператив-фаоллик ва эмоционал-руҳий компонентлари SCORE интерфаол услуби орқали экологик таълим устуворлигини таъминлашлашга доир таклиф ва тавсиялар “Мутахассисликда чет тили” номли танлов фани учун тайёрланган “Care for English” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 июлдаги 89-03-3159-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мутахассисликлари доирасида инглиз тилига оид билимларини қўллаш самарадорлиги ошган;
талабаларнинг экологик билимларини ривожлантиришга йўналтирилган экологияга доир атамаларнинг мутахассислик фанларини ўқитишда коммуникатив нутқ кўникмаларини ошириш жараёнидаги самарадорлигига асосланган ўзбекча-инглизча-русча изоҳли луғат базасидан БЁА 1- 012 рақамли “Олий таълим муассасаларида талабаларни чет тили бўйича экологик маданиятини фаоллаштиришнинг услубий асосларини такомиллаштириш” (2017-2018 йй.) мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 августдаги 89-03-3159-сон маълумотномаси). Натижада мазкур луғат талабалар сўз бойлигининг экологик атамалар билан бойишига ва экологик билимларининг ошишига хизмат қилган;
талабаларнинг инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш мезонлари экологик тайёргарлик жараёнининг монопредметик, тизимли-предметик, экогуманитар босқичларида экологик ёндашувга доир таклиф ва тавсиялардан А-1-100 рақамли “Тиббиёт ходимлари учун чет тили, ахборот коммуникация ва таълим технологиялари бўйича узлуксиз малака ошириш тизимини яратиш ва унинг самарадорлигини ошириш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 августдаги 89-03-3159-сон маълумотномаси). Натижада табиий фанлар йўналишларидаги инглиз тилини ўқитиш жараёнида талабалар экологик маданиятини шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган.