Мустафоева Дурдона Асиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш (ихтисослик фани ўқитувчилари малака ошириш курслари мисолида)”, 13.00.05–Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped740.
Илмий рахбар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялар муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алихонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Алимов Нормурод Носирович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
педагог кадрларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмаси компетенциявий мезонлар (ижтимоий, касбий, рефлексив, акмеологик)ни малака ошириш жараёнида инновацион фаолликни ривожлантииш усуллари (рефлексия синергияси, зарурий мотивлар) билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
малака ошириш курсларида ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг интегратив-дифференциал методикаси Рокич, SCORE ва case-study технологияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш модели компонентлари ва ўқув услубий таъминоти малака оширишнинг инновацион шакллари (рефлексив кузатув, фаол амалиёт, микроўқитиш, off-line консултация, Chat-online, ижодий хисобот) ҳамда андрагогик таълим талаблари асосида такомиллаштирилган;
ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини баҳолаш мазмуни касбий фаолиятга мослашувчанлик даражалари ҳамда шахсий сифатлар (касбий-интеллектуал, ташкилий-коммуникатив, эмоционал-иродавий, маънавий-маърифий) тавсифи асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ихтисослик фан ўқитувчиларининг малака ошириш курсларида касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
компетенциявий мезонларни малака ошириш жараёнида инновацион фаолликни ривожлантииш усуллари билан интеграциялаш асосида педагог кадрларнинг компетентлигини ривожлантиришнинг стратегик тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлари И-XT-0-67904-рақамли “Педагог кадрлар малакасини ошириш механизмини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида ўқув-методик қўлланмани тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш” (2017 - 2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 13 декабрдаги 89-06-132 сон маълумотномаси). Натижада педагог кадрларнинг касбий компетентлигининг ривожлантиришнинг ташкилий босқичларини аниқлаш имконини берган;
ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда Рокич, SCORE ва case-study технологияларини қўллаш методикаси ҳамда малака оширишнинг инновацион шакллари (рефлексив кузатув, фаол амалиёт, микроўқитиш, off-line консултация, Chat-online, ижодий хисобот) малака ошириш курслари жараёнида касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ўқув дидактик таъминоти мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 13 декабрдаги 89-06-132-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-услубий таъминот ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ихтисослик фан ўқитувчиларининг касбий компетентлигини андрагогик таълим талаблари асосида ривожлантириш, уларнинг касбий, педагогик ва психологик хусусиятларини аниқлашга доир таклифлари И-XT-0-67904-рақамли “Педагог кадрлар малакасини ошириш механизмини узлуксиз ошириш механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар илмий натижалари асосида ўқув-методик қўлланмани тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш” (2017 - 2021 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 13 декабрдаги 89-06-132-сон маълумотномаси). Натижада ихтисослик фани ўқитувчиларининг педагогик технологиялардан фойдаланиш самарадорлиги оширилган, касбий тайёргарлик даражаси аниқланган.