Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудайназарова Дилназ Кошкарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодий-экологик шароитда саноат корхонасини ривожлантириш стратегияси (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.03–Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Iqt86.
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.28.02.2019.I.03.06.
Расмий оппонентлар: Хашимов Акрам Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасидаги иқтисодий-экологик шароитда саноат корхонасини ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муайян ялпи ички маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитни чиқинди билан ифлосланиши ўртасидаги мувозанатни таъминловчи усул ишлаб чиқилган;
ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларини (пахта, ипак, тери, жун) қайта ишлашни улар асосида тўлиқ технологик ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш орқали ривожлантириш асосланган ва чиқиндини ишлаб чиқаришга қайта жалб қилиш ёрдамида қизилмия илдизини қайта ишлаш жараёни такомиллаштирилган;
минтақада пахтани қайта ишлаш заводлари сонини оптималлаштириш орқали Амударьё, Халқабод, Элликқалъа туманларидаги заводлар негизида «пахта толаси – тикувчилик махсулоти» занжири бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш асосланган;
кимё саноатида суюқ чиқиндини қайта ишлаш ёрдамида иккиламчи маҳсулот (натрий хлориди, хлорли кальций ва сув) олиш ва унинг ҳисобига тегишли давлат идораларига компенсация тўловларини камайтириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ва қурилиш материаллари саноатида хомашё манбаини ижарага олиш орқали моддий ҳаражатларни камайтириш ҳисобидан иқтисодий самарадорлигини ошириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий-экологик шароитда фаолият юритувчи саноат корхоналарини ривожлантириш стратегиясини шакллантиришга қаратилган таклифлар асосида:
муайян ялпи ички маҳсулот ҳажмини ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитни чиқинди билан ифлосланиши ўртасидаги мувозанатни таъминловчи усул Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 20 майдаги 02/512-сон маълумотномаси). Натижада таҳлилий ишлар ва атроф-муҳит ифлосланишининг маълум даражасида ялпи ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини мониторинг қилиш сифатини ошириш, модернизация талаб тармоқларни аниқлаш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикасининг ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларини (пахта, ипак, тери, жун) қайта ишлашни улар асосида тўлиқ технологик ишлаб чиқариш занжирларини шакллантириш орқали ривожлантириш ва чиқиндини ишлаб чиқаришга қайта жалб қилиш ёрдамида такомиллаштирилган қизилмия илдизини қайта ишлаш жараёни бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 20 майдаги 02/512-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши кейинги 3 йилда минтақа туманларида саноатни диверсификация қилиш даражасининг ўсиши асосида ялпи ҳудудий саноат маҳсулоти ҳажмини 192,4 фоизга ошириш, қизилмия илдизини қайта ишлашда қўшимча маҳсулот турларини олиш ва ёқилғи брикетларидан фойдаланишдан ойига 300м3 табиий газни тежаш орқали энергия самарадорлигини ошириш имконини берган;
минтақада пахтани қайта ишлаш заводлари сонини оптималлаштириш орқали Амударьё, Халқабод, Элликқалъа туманларидаги заводлар негизида «пахта толаси – тикувчилик махсулоти» занжири бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклифи Қорақалпоғистон Республикасида саноатни ривожлантиришнинг мақсадли дастурини тайёрлашда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 20 майдаги 02/512-сон маълумотномаси). Текстиль саноатида тўлиқ қиймат занжирини шакллантиришнинг дастлабки босқичида қўшилган қиймат миқдори 2,5 млн. АҚШ долларига ошган;
кимё саноатида суюқ чиқиндини қайта ишлаш ёрдамида иккиламчи маҳсулот (натрий хлориди, хлорли кальций ва сув) олиш ва унинг ҳисобига тегишли давлат идораларига компенсация тўловларини камайтириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ва қурилиш материаллари саноатида хомашё манбаини ижарага олиш орқали моддий ҳаражатларни камайтириш ҳисобидан иқтисодий самарадорлигини ошириш таклифлари ривожланишнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда «Нукус ТББЗ» ва «Қунғирот сода заводи» МЧЖларга жорий қилинган (Нукус темир бетон буюмлари заводининг 2019 йил 18 июлдаги 58-сон ва Қунғирот сода заводининг 2019 йил 9 июлдаги 963-01-сон маълумотномалари). Мазкур таклифларнинг амалиётда жорий этилиши натижасида «Нукус ТББЗ» МЧЖда моддий ҳаражатлар миқдори 191,3 млн. сўмга қисқарган ва «КСЗ» МЧЖда қўшимча маҳсулотлар олиш ва йилига 8 млн. сўмни тежаш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish