Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрдонов Ориф Латиповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг тайёргарлигини бошқариш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Реd307.
Илмий маслаҳатчи: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Абдиев Абдулла Носирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Шарипова Диляра Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Саламов Рахматилла Саламович педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг халқаро мусобақалардаги мусобақа фаолияти самарадорлигини оширишга ёрдам берувчи тайёргарликни бошқариш тизимининг моҳияти, тузилмаси ҳамда мазмунини назарий асослаш, ишлаб чиқиш ҳамда тажрибада тасдиқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг тайёргарлигини бошқариш жараёни модели ишлаб чиқилган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг индивидуал тайёргарлигини ифодаловчи, етакчи омиллар мусобақа фаолияти параметрлари бир омилли дисперсияли таҳлил натижаси орқали такомиллаштирилган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг тайёргарлигини бошқариш тузилмаси, педагогик кузатувлар ва юрак ритми мониторидан фойдаланган ҳолда мусобақа фаолиятини аниқлашга қаратилган ишончли ахборот берувчи тестлар, умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни ифодаловчи омилларни баҳолаш мезонлари асослаб берилган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг модел тавсифлари (спортдаги имкониятлар, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, мусобақа фаолияти) кўрсаткичларини белгилаш орқали аниқланган;
тезкор, жорий ва босқичли педагогик назоратда муваффақиятли қўлланилган спортчи қизларнинг тайёргарлиги параметрлари (уларнинг жисмоний ривожланиш, КМИҚ, умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик маълумотлари) халқаро мусобақаларга тайёргарлик даражасини белгилаш орқали аниқланган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг тайёргарлигини баҳолаш мезонлари физиометрик (ёш, гавда узунлиги ва оғирлиги), тезлик-куч тайёргарлиги (турган жойдан сакраш, беш ҳатлаб сакраш, 15 м, 30 м, 60 м.га югуриш, узоққа зарб билан тўпни йўллаш, 3х7 м.га югуриш 7х50 м.га югуриш, 30 м.га, тўп билан югуриш), универсал (30 дақиқа давомида тўп ўйнатиш), мусобақа фаолиятини (ТТҲларнинг умумий сони, ҳаракат фаоллиги ҳажми, тўп узатишлар, тўпни тўхтатиш, тўпни майдон ташқарисидан ва бурчакдан ўйинга киритиш, дарвозага зарба йўллашлар) баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Амалга оширилган педагогик тажриба давомида олинган илмий натижалар асосида:
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизлар тайёргарлигини бошқариш учун ишлаб чиқилган модели бўйича амалий тавсиялар Қарши шаҳридаги “Севинч” жамоаси ўқув-машғулотлари дастурига тузатишлар киритиш асосида жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-07-08-3612-сон маълумотномаси). Натижада мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг тайёргарлик даражаси 9-10% яхшиланган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизлар тайёргарлигини мусобақа параметрлари такомиллаштирилиб, амалий тавсиялар олий ўқув юрти (ТАТУ) талаба қизлари ва “Севинч” жамоаси йиллик тайёргарлик ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-07-08-3612-сон маълумотномаси). Натижада, 22 мезонларидан 52%га ўсишга эришилган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизлар тайёргарлигини бошқариш тузилмаси ишлаб чикилиб, амалий тавсиялар жисмоний тарбияга ихтисослашмаган олий ўқув юрти (ТАТУ) талаба қизларининг ўқув дастурига тузатишлар киритиш асосида тадбиқ этилган. (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-07-08-3612-сон маълумотномаси). Натижада талаба қизларнинг жисмоний тайёргарлиги 12-14%га яхшиланган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизлар тайёргарлигини аниқлашга қаратилган тестлар ва бахолаш мезонлари буйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси футбол федерациясига тақдим килинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-07-08-3612-сон маълумотномаси). Натижада спортчи қизларнинг мусобақа ТТҲ кўрсаткичлари ўртача 10-11%га ўсишига эришилган;
халқаро мусобакаларга тайёргарлик даражасини белгилашга каратилган тезкор, жорий ва боскичли назорат буйича амалий тавсиялар “Севинч” жамоасига жорий килинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-07-08-3612-сон маълумотномаси). Натижада тезкор назорат 9-11%, жорий назорат 8-10%га, боскичли назорат 10-11% ўсишига эришилган;
мини-футбол бўйича юқори малакали спортчи қизларнинг физиометрик, тезкор куч тайёргарлиги ва техник-тактик харакатларини такомиллаштириш буйича таклифлар “Севинч” жамоаси ўқув-машғулотларига жорий килинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 20 сентябрдаги 03-07-08-3612-сон маълумотномаси). Натижада мусобака фаолияти самарардорлиги 9-10%га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish