Sayt test rejimida ishlamoqda

Тлеуов Ниетулла Рахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида озиқ-овқат саноати иқтисодий таркибий тузилмаларини такомиллаштириш (Қорақолпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2017.1.PhD/Iqt12 Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иктисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.28.02.2019.I.03.06
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иктисодиёт фанлари доктори, Исхаков Абдулахад Қаюмович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухара мухандислик технология институти
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиётини модернизациялаш шароитида озиқ-овқат саноати иқтисодий тузилмаларининг ҳудудий хусусиятларини ўрганиш ва уни  ривожлантиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнииг илмий янгилиги: 
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлашга иҳтисослаштирилган кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик институтига преференциал шароит яратиш орқали маҳсулот турларини диверсификациялаш буйича таклифлар ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат тармоғидаги корхоналар фаолиятига таъсир этувчи макро ва микроиқтисодий, ижтимоий, демографик, экологик омилларни тизимли мақбуллаштириш ёрдамида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг кўп омилли модели таклиф этилган;
аҳолининг сут, гўшт, балиқ маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ва истеъмолчилар талабининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда бозор механизми элементларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
бозор иштирокчилари манфаатларини ва коньюнктурасини шакллантирувчи омиллар асосида технологик модернизациялаш орқали озиқ-овқат саноатини узоқ муддатли барқарор ривожлантириш прогнози ишлаб чикилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида озиқ-овқат саноати иқтисодий тузилмаларини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоноларида қўлланилган. Жумладан:
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлашга иҳтисослаштирилган кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик институтига преференциал шароит яратиш орқали маҳсулот турларини диверсификациялаш бўйича таклифлар «Пана Милк» МЧЖга жорий қилинди («Пана Милк» МЧЖнинг 2017 йил 30 августтаги 1/5-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга тадбиқ этиш натижасида қиймати 360 млн. сўм сармояни ўзлаштирилиб сутдан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари турлари 5 тадан 50 тагача етказилди, қўшимча яна 20 та иш ўрни яратилди.
озиқ-овқат тармоғидаги корхоналар фаолиятига таъсир этувчи макро ва микроиқтисодий, ижтимоий, демографик, экологик омилларни тизимли мақбуллаштириш ёрдамида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг кўп омилли моделидан Коракалпогистон Республикасини ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурини тайёрлашда Коракалпогистон Республикаси Иктисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан фойдаланилди (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 01/952-сон маълумотномаси). Мазкур моделдан фойдаланиш натижасида Кораузяк, Амударье, Кегейли туманларида 4 замонавий гушт ва сутни кайта ишловчи кичик корхоналар ишга туширилган;
аҳолининг сут, гўшт, балиқ маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси ва истеъмолчилар талабининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда бозор механизми элементларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини тайёрлашда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан жорий этилди (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 01/952-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар асосида мева-сабзавотларни қайта ишловчи “Амузумсабзоват” корхонаси қиймати 120 млн. сўмлик, “Фатима Караматдинова” МЧЖ чорвачилик фермер хўжалиги қиймати 994 млн. сўмлик, шунингдек, “Қарабайли нон” МЧЖ томонидан қиймати 170 млн. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди. Натижада озиқ-овқат сифатининг 56%га ўсишига эришилган;
бозор иштирокчилари манфаатларини ва коньюнктурасини шакллантирувчи омиллар асосида технологик модернизациялаш орқали озиқ-овқат саноатини узоқ муддатли барқарор ривожлантириш прогнози Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига жорий этилди (Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 01/952-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсатгичларидан минтақа озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish