Sayt test rejimida ishlamoqda

Сафарова Зилола Сафаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон маданияти”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tar425.
Илмий раҳбар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети,PhD.31.01. 2019.Tar.02.10.
Расмий оппонентлар: Иноятов Сулаймон Иноятович, тарих фанлари доктори, профессор; Бабаджанов Хасан Бахтиёрович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистоннинг маданияти тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон маданий ҳаётида юз берган ўзгаришларнинг таълим соҳасида яққол намоён бўлганлиги, бунда юзага келган “ижтимоий адаптация”нинг таълим тизимидаги ўзгариш ва қийинчилик ҳолатларида (армияга сафарбарлик ва кадрлар етишмаслиги, ўқувчиларнинг қишлоқ хўжалигида “ишчи кучи”га айланиши ва б.) намоён бўлиши, шунингдек, ОТМ йўналишларининг бирлаштирилиши, малакали мутахассис ва кадрлар масаласида маҳаллий миллат вакиллари салмоғининг пастлиги даражаси аниқланган;
Ўзбекистонда мавжуд ва ғарбдан кўчириб келтирилган илмий муассасалар ва илмий-тадқиқот институтлари фаолият механизми уруш даври талаблари ва фронт эҳтиёжларини  қондиришга  йўналтирилиши оқибатида, илмий муассасалар фаолияти амалиёт билан боғлиқликда халқ хўжалигининг йирик муаммоларини ҳал қилишга қаратилган, натижада хом ашё манбаи, ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланишнинг ўзига хос усул ва воситалари кашф этилгани, шунингдек, кимё, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий-гуманитар ва бошқа фанлар соҳаларида эришилгани очиб берилган;
уруш даврида Ўзбекистон миллий адабиёти ва санъатининг Ғарб анъаналари ва услублари билан уйғунлашуви натижасида янги жанрларнинг юзага келиши,  мусиқа санъатига янги анъаналар (симфония, опера, мусиқали драма ва б.) нинг кириб келиши, шунингдек, адабиёт, мусиқа, театр, кино санъати соҳалари ижодида ватанпарварлик, инсонпарварлик ғоялари ўрин олган трасформацион ҳолатлар очиб берилган;
уруш йилларида кутубхона, клуб, музей, қизил чойхоналар сингари маданий-маърифий муассасалар ўз вазифасини янги шакл ва усулларда (фашизмга қарши кураш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва б.) давом эттирганлиги, Ўзбекистон матбуоти уруш шароитида “янгиликлар жарчиси ва давр руҳининг ифодачиси” сифатида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг энг олдинги сафларида турганлиги, шунингдек, бу даврда фуқаро матбуоти нашрлари қисқартирилиб, “ҳарбий чақириққа” қаратилган газеталар нашри йўлга қўйилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. 
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон маданий ҳаёти тарихи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Уруш йиллари Ўзбекистон маданий ҳаётида юз берган ўзгаришларнинг таълим соҳасида яққол намоён бўлганлиги, хусусан, бунда юзага келган “ижтимоий адаптация”нинг таълим тизимидаги ўзгариш ва қийинчиликларда намоён бўлиши, хусусан, армияга сафарбарлик ва кадрлар етишмаслиги, ўқувчиларнинг “ишчи кучи”га айланиши, маҳаллий кадрлар салмоғининг пастлиги ҳолатига оид хулосалардан ОТ-Ф8-211 рақамли “ХХ аср Ўзбекистон маданияти тарихи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 21 майдаги 89-03-2130-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг илмий хулосалари Иккинчи жаҳон уруши йиллари Ўзбекистонда таълим ва фан соҳалари ҳолати, йўналишлари ва муаммоларини очиб беришга хизмат қилган;
Уруш йиллари Ўзбекистонда кутубхона, клуб, музей, қизил чойхоналар сингари маданий-маърифий муассасаларнинг янги шакл ва усуллардаги фаолияти, Ўзбекистон матбуоти уруш шароитида “янгиликлар жарчиси ва давр руҳининг ифодачиси” сифатида ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг энг олдинги сафларида турганлиги каби маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлимининг “Хотира ва қадрлаш” кунига бағишланган тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 30 сентябрдаги 03/09-1310-19-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар уруш йилларида маданий-маърифий муассасалар ва даврий матбуот фаолияти ва уларнинг жамият ҳаётига оид янги материалларни кенг жамоатчиликка тарғиб этишга асос бўлган;
Уруш йилларида Ўзбекистон миллий адабиёти ва санъатининг Ғарб анъаналари билан бойиши, санъатнинг турли соҳалари ижодида ватанпарварлик, инсонпарварлик ғояларининг акс этиши билан биргаликда, совет ҳукуматининг “ижтимоий буюртма” амалиёти таъсирига қаратилган трансформациялар билан боғлиқ хулосалардан “Хотира ва қадрият” мавзусидаги дастурни тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2019 йил 21 майдаги 12-15-646-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари уруш даврида ўзбек халқининг маданий ҳаёт соҳаларидаги ватанпарварлик ва инсонпарварлик фазилатларини очиб беришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish