Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаберганов Шерали Йўлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда атроф-муҳит муҳофазаси тарихи (1991–2018 йиллар)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Тar265.
Илмий раҳбар: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Тар.01.04.
Расмий оппонентлар: Обламуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Қурбанов Абдурахим Эшназарович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғломлаштириш йўлидаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни замонавий тадқиқот усуллари асосида ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мустақиллик йилларида атроф-муҳит ва экология соҳасида маъмурий-буйруқбозлик бошқарув усулидан воз кечилиб, амалий жиҳатдан аввалги тизимдан фарқ қилувчи табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги меъёрий-ҳуқуқий базасини тубдан қайта ташкил қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг иқтисодий усулларига ўтиш каби янги тенденциялар очиб берилган;
халқаро конвенция ва келишувлар асосида Ўзбекистонда иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш, ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, биохилма-хиллик ва экотизимларни сақлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан барқарор фойдаланишдаги роли асослаб берилган;
мамлакатда давлат органлари ва халқаро донор ташкилотлар билан конструктив ҳамкорликни амалга оширишда жамоат ташкилотларининг экологик таълим, аҳолининг хабардорлиги ва экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳит ҳолати мониторинги, ижтимоий-экологик вазиятни соғломлаштириш масалалари бўйича лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, мазкур масалалар муҳокамасида кенг жамоатчиликнинг қатнашишини таъминлашга қаратилган  имкониятлар мавжудлиги аниқланган;
Ўзбекистон экологик ҳаракатининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг мамлакатда атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, табиий захиралар манбаларидан самарали фойдаланиш, экология соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда қонун ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишдаги ўрни очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғломлаштириш йўлидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар бўйича ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўлида ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар таҳлили, хусусан, Ўзбекистондаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви ҳамда қонунчилик тизимининг шаклланиши, ижтимоий-экологик муаммоларни ечишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ролини ошириш, глобал экологик конвенцияларни амалга ошириш орқали экологик хавфсизликни таъминлашга оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон экологик ҳаракати ва унинг Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси иш режасида “Атроф-муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштироки фаоллигини ҳар томонлама кучайтириш”, “Атроф табиий муҳит муҳофазаси ва шу мақсадларга ажратилган ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида қабул қилинган ҳужжатларни ижро этишда марказ ва жойларда давлат органлари, жамоатчилик ва бошқа тузилмалар масъулиятини ошириш”, “Атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш” каби устувор вазифалар бўйича чора-тадбирларни режалаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2018 йил 5 сентябрдаги 09/276-сон маълумотномаси). Бу натижалар асосида амалга оширилган чора-тадбирлар Хоразм вилоятидаги ижтимоий-экологик муаммоларни бартараф этишга хизмат қилган;
аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тадбирларни амалга ошириш учун дастур ва тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 1 февралдаги 04-13/513-сон маълумотномаси). Бу ўтказилган тадбирларнинг ташкилий-услубий асосларини мустаҳкамлаб, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish