Sayt test rejimida ishlamoqda

Кадиров Абдумалик Маткаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат корхоналарининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш («Андижоннефт» АЖ мисолида)», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt251
Илмий раҳбар: Бурханов Актам Усманович, иктисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.28.02.2019.I.03.06
Расмий оппонентлар: Хашимова Наима Абидовна, иктисодиёт фанлари доктори, Маманазаров Ойбек Шомуродович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона Политехника институти
Диссертация йуналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Андижоннефт» акциядорлик жамиятининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнииг илмий янгилиги:
нефть-газ саноати корхонаси фаолиятини тавсифловчи молиявий, ишлаб чиқариш, технологик, маркетинг ва ташкилий мезонларнинг ўзаро тизимли таъсирини хисобга олган холда иқтисодий барқарорлик даражасини баҳолаш усули такомиллаштирилган;
инфляция, бозор конъюнктураси беқарорлиги ва ноаниқлик муҳити шароитида нефть-газ саноати корхонасининг ахборот-аналитик қарорлар мутаносиблигини таъминлаш асосида контроллинг тизими ишлаб чиқилган;
ходимлар функциясини оптималлаштириш асосида маъмурий-бошқарув харажатларини мақбуллаштириш ҳамда муайян ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш ва дастурлаш даражасини ошириш ҳисобига товарлар таннархини пасайтириш асосланган; 
нефть-газ саноат корхонаси машина ва механизмларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ва уларда олинаётган махсулот сифатини сарфланаётган ёқилғи ҳажмига боғлаш асосида ишлаб чиқариш харажатларининг таннархини камайтириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефть-газ саноати корхоналари иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
нефть-газ саноати корхонаси фаолиятини тавсифловчи молиявий, ишлаб чиқариш, технологик, маркетинг ва ташкилий мезонларнинг ўзаро тизимли таъсирини хисобга олган холда иқтисодий барқарорлик даражасини баҳолаш юзасидан такомиллаштирилган усули «Андижоннефт» АЖ амалиётида жорий қилинган («Андижоннефт» АЖнинг 2019 йил 2 февралдаги 1-02-112-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф этилган усул «Андижоннефт» АЖнинг иқтисодий барқарорлик даражасини ошириш, мониторинг ва таҳлил қилиб бориш имкониятини берган;
инфляция, бозор конъюнктураси беқарорлиги ва ноаниқлик муҳити шароитида нефть-газ саноати корхонасининг ахборот-аналитик қарорлар мутаносиблигини таъминлаш асосида асосида ишлаб чиқилган контроллинг тизими бўйича тавсияси «Андижоннефт» АЖ амалиётида жорий қилинган («Андижоннефт» АЖнинг 2019 йил 2 февралдаги 1-02-112-сон маълумотномаси). Натижада «Андижоннефт» АЖда юқори ликвидли молиявий ресурслар шаклланди ҳамда иқтисодий барқарорлик даражасини ўртача 8,0 фоиз ошишига олиб келди. Шунингдек, ушбу тавсия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 августдаги 685-сонли «Нефть-газ тармоғи ташкилотларининг активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорининг 1-бўлим, 1-бандида белгиланган вазифаларни бажарилишига хизмат қилган;
ходимлар функциясини оптималлаштириш асосида маъмурий-бошқарув харажатларини мақбуллаштириш ҳамда муайян ишлаб чиқариш жараёнини автоматлаштириш ва дастурлаш даражасини ошириш ҳисобига товарлар таннархини пасайтириш бўйича асосланган таклифи «Андижоннефт» АЖ амалиётида жорий қилинган («Андижоннефт» АЖнинг 2019 йил 2 февралдаги 1-02-112-сон маълумотномаси). Таклиф этилган илмий янгиликлар натижасида «Андижоннефт» АЖнинг контроллинг бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдан олинган самарадорлик 43,1%ни ташкил этди;
нефть-газ саноат корхонаси машина ва механизмларнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси ва уларда олинаётган махсулот сифатини сарфланаётган ёқилғи ҳажмига боғлаш асосида ишлаб чиқариш харажатларининг таннархини камайтириш бўйича асосланган таклифи «Андижоннефт» АЖ амалиётида жорий қилинган («Андижоннефт» АЖнинг 2019 йил 2 февралдаги 1-02-112-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий қилиш натижасида «Андижоннефт» АЖнинг корхона томонидан амалга оширилаётган ишлаб чиқариш харажатлари таннархи – 2,4% камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish