Sayt test rejimida ishlamoqda

Азизова Зулфизархон Фазыловнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қўғирчоқ театри воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Ped.869.
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01. 
Расмий оппонентлар: Кадирова Фатима Рашидовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бабаева Доно Раззаковна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўғирчоқ театри воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий (она Ватанга муҳаббат, меҳр-шафқат, раҳмдиллик, дўстлик, ҳурмат қилиш, меҳнатсеварлик, интизомлилик) ва эстетик (гўзалликни ҳис қилиш, атроф-муҳитдаги гўзалликни кўра олиш, идрок этиш, моҳиятини англаш ва яратиш, бадиий дид) сифатларни шакллантириш жараёни босқичлари ижтимоий ва педагогик омиллар таъсирининг қайта алоқага киришувини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантиришнинг педагогик имкониятлари мулоқот (идентификация, эмпатия) ва ахлоқий (ахлоқий меъёрларга онгли муносабат ва шахсий ахлоқий нуқтаи назар) ривожланиш соҳасига қўғирчоқ театри ва миллий мусиқанинг ўзаро уйғун эмоционал ифодавийлик даражасини кучайтириш асосида аниқлаштирилган;
қўғирчоқ театри воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантириш моделининг амалий компоненти миллий мусиқа ёрдамида ижро этиладиган махсус қўғирчоқ спектаклларининг театр педагогикаси (жисмоний ҳаракатлар, ролли ҳаракатлар, этюдлар) талаблари билан интегратив алоқасини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ахлоқий-эстетик сифатларини шакллантиришнинг методик тузилмасининг (мазмуни, таркибий асослари, йўналишлари)  артпедагогика билан ўзаро уйғунлашув даражаси материални ўзлаштиришдаги тўсиқларни бартараф этиш ва фикрлаш жараёнларини фаоллаштирувчи ижодий-изланишли вазиятларни интенсив қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қўғирчоқ театри воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантириш жараёни босқичларини аниқлаштириш, ижтимоий ва педагогик омиллар таъсирининг қайта алоқага киришувини ҳисобга олишга доир таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси” ва мактабгача таълимга оид ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 8 апрелдаги 03-01/1-768-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим тизимида маънавий тарбияни ташкил этиш, тарбияланувчиларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантиришнинг педагогик имкониятларини аниқлаштириш, мулоқот ва ахлоқий ривожланиш соҳасига қўғирчоқ театри ва миллий мусиқанинг ўзаро уйғун эмоционал ифодавийлик даражасини кучайтириш,  қўғирчоқ театри воситасида мактабгача катта ёшдаги болаларда ахлоқий-эстетик сифатларни шакллантириш моделининг амалий компонентини миллий мусиқа ёрдамида ижро этиладиган махсус қўғирчоқ спектаклларининг театр педагогикаси талаблари билан интегратив алоқасини таъминлашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИТД-4-108 рақамли “Ёшларда моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлигини таъминлаш: муаммо ва вазифалар” (2009-2011 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 8 апрелдаги 03-01/1-768-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларда моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлигига доир дастлабки тасаввурларни шакллантиришда театр педагогикасидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
мактабгача катта ёшдаги болаларнинг ахлоқий-эстетик сифатларини шакллантиришнинг методик тузилмасининг артпедагогика билан ўзаро уйғунлашув даражасини ҳисобга олиш, материални ўзлаштиришдаги тўсиқларни бартараф этиш ва фикрлаш жараёнларини фаоллаштирувчи ижодий-изланишли вазиятларни интенсив қўллашга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 391-сонли қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Умумий типдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида”ги Низом лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 8 апрелдаги 03-01/1-768-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида креатив фаолиятга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишга қўйиладиган педагогик талабларни белгилашга хизмат қилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish