Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдиева Дилфуза Тиркашбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Андижон вилоятида буғдой экинларининг касалликлари ва уларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш”, 06.01.09 – Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Qx112.
Илмий раҳбар: Ҳасанов Ботир Ачилович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Торениязов Елмурат Шерниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Холдаров Мирхалил Уразбекович, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот иниститути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятида буғдой экинларининг фитосанитар ҳолатини (касаллик турларини ва улар тарқалиши ва ривожланишини) мониторинг қилиш, улардан сариқ занг касаллигининг дон ҳосилига зарар етказишини баҳолаш ҳамда ушбу касалликларга қарши янги, замонавий фунгицидларнинг биологик самарадорлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Андижон вилоятида мониторинг асосида илк бор буғдойзорларнинг фитосанитар ҳолати, далаларда касалликлар тарқалиши ва ривожланиши даражалари аниқланган;
асосий касалликларнинг тур таркиби идентификация қилинган ва улардан некротроф патоген замбуруғлар вакилларининг изолятлари соф культурага ажратилган;
илк бор Андижон вилояти ва умуман мамлакатимиз ҳудуди учун буғдойда янги   майса ва илдиз чириши – микродохиоз касаллигини қўзғатувчи Microdochium bolleyi замбуруғининг репрезентатив изолятлари соф культурага ажратилган;
ажратилган Drechslera tritici-repentis, Fusarium туркуми турлари, Microdochium bolleyi, Bipolaris sorokiniana, Bipolaris spicifera ва Bipolaris sp. турларининг штаммлари Жаҳон микроорганизмлар маълумотлар марказининг Патоген Микроорганизмлар Миллий коллекцияси (World Data Center for Microorganism (WDCM) National Collection of Phytopathogenic Microorganisms (NCAM)) маълумотлар базасига WDCM862-рақами орқали рўйхатдан ўтказилган;
илк бор буғдой бошоқлари «зайтун доғланиш» ва донлари «қора муртак» касалликлари билан зарарланиши аниқланган;
дала шароитида касалликнинг кучсиз табиий ва сунъий инфекция фонларида сариқ занг касаллигининг буғдой ҳосилига ва ҳосил структурасига салбий таъсирлари аниқланган;
давлат синовларида янги уруғ дорилагичлар ва ўсув даврида қўлланиладиган фунгицидларнинг буғдой касалликларига нисбатан биологик ва хўжалик самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон вилоятида буғдой экинларининг касалликлари ва уларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ўсув даврида буғдой экинларини аэроген касалликларидан ҳимоя қилиш учун Тилтазол 50% к.э.к., Хебен Дуо 40% сус.к., Виальто Супер 33% эм.к., Протеб 40% к.э.к., Аякс 50% сус.к., Био Стар 50% к.э.к., Драгон-ив 25% с.э.к., Пропишанс 25% эм.к. ва Пропишанс Супер 33% эм.к. фунгицидлари ҳамда қоракуялар, майса ва илдиз чириш касалликларига қарши уруғлик донни дорилаш учун Эклипс 23,5% о.сус.к. ва Бениксил 25% сус.к. препаратлари «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати»дан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш давлат комиссиясининг 2020 йил 7-январ ва январдаги 2-5-3-сон ва 2-5-16-сон маълумотномалари). Натижада, ушбу препаратларни амалиётда кенг ишлатиш мумкинлиги таъминланган;
кузги буғдой экинларининг асосий касалликлари қайд этилган барча фермер ва деҳқон хўжаликларида уларга қарши ҳимоя тадбирлари, асосан кимёвий кураш ўтказилган. Бунда тадқиқотларда олинган илмий ишланмалар Андижон вилоятининг Олтинкўл, Улуғнор ва Жалақудуқ туманларида фермер хўжаликларида жами 680 га ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг 15 га буғдой майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 30-декабрдаги 02/025-4520-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фермер хўжаликларида Топ-Кроп 40% к.э.к. (0,3 л/га), Альто Супер 33% эм.к. (0,3 л/га) ва Аякс 50% сус.к. (0,5 л/га) (айрим ҳолларда бошқа фунгицидлар) қўлланилганида 82% дан 100% гача биологик самара олинган ҳамда гектарига 5,2-12,3 центнергача қўшимча ҳосил олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish