Ортиқова Лола Соатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқумнинг шўрланган тупроқларида озуқабоп галофитларни парваришлаш агротехнологияси», 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Qх168.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухиддин Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Ҳалима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Шадманов Джамолиддин Казакджанович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қизилқум чўлининг шўрланган тупроқлари ҳолатини яхшилаш ва шу минтақага мос, чорвачилик учун юқори сифатли озуқабоп фитомасса (пичан) тўплаш, янги тўйимли галофит турларини танлаш ҳамда уларни етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қизилқум яйловлари фитоценозларининг флористик тахчиллигини тиклашга хизмат қилувчи экин турлари танланган;
таназзулга учраган яйловлар янги типдаги сермаҳсул ҳамда тўйимли, хуш кўриб истеъмол қилинувчи озуқабоп турлари kohia scorharia, salsola orientalis, halothamnus subaphylla, cerotoides evrsmanniana ва kochia prostrata ўсимликлари билан бойитилган;
озуқабоп галофитларнинг ценозларга ижобий таъсирчанлиги, яшовчанлиги, ўсиш динамикаси, юқори фитомасса тўплаши тупроққа ишлов бериш, экиш муддати ва меъёрларига боғлиқлиги аниқланган;
турли ҳаётий шакллар (буталар, ярим буталар, ўтлар)дан иборат юқори ҳосилли яйлов фитоценозлари барпо этиш агротехникаси (тупроққа ишлов бериш, уруғ экиш муддати ва меъёри) ишлаб чиқилиб, уларнинг иқтисодий самарадорлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилқум чўлининг шўрланган тупроқ шароитига мос келувчи истиқболли озуқабоп галофит турларидан юкори ва сифатли ҳосил етиштириш агротехнологияларини татбиқ қилиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
истиқболли галофит турларини етиштириш бўйича “Озуқабоп галофитларни парваришлаш агротехнологияси” мавзусида тавсиянома ишлаб чиқилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 12 ноябрдаги 02/23-567-сон маълумотномаси). Бугунги кунда ушбу тавсиянома қишлоқ хўжалигида, жумладан фермер хўжаликларида ва илмий муассасаларда қўлланма сифатида фойдаланилмоқда;
озуқабоп галофит ўсимликлариининг ўсиб ривожланиши ҳамда уруғ ҳосилдорлигига тупроққа ишлов бериш усули, экиш муддатлари ва меъёрларининг таъсири бўйича 2010-2018 йиллар давомида Навоий вилояти Конимех туманидаги “Эрбол Сундет-Молдир” фермер хўжалигининг 2 гектар, “Қарақ-ата” МФЙ “Маданият” қишлоғи ҳудудидаги 3 гектар, жами 5 гектар майдонда жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 12 ноябрдаги 02/23-567-сон маълумотномаси). Бунда, омоч ёрдамида ерни 20-25 см чуқурликда ишлов бериб, декабр-январ ойларида маккасупурги уруғлари 3 кг/га, қуйровуқ ўсимлигини 7 кг/га меъёрларда экиб парваришланганда, маккасупурги ҳамда қуйровуқ ўсимлигидан гектаридан 26-30 центнер ҳосил етиштирилиб, 1159950,0-1479750,0 сўмгача соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси 78,4-95,5фоизни ташкил этган;
яйлов ўсимликлари ҳосилдорлигини оширишда озуқабоп галофитлардан фойдаланиш агротехнологияси бўйича Бухоро вилоятининг Когон тумани “Зирабод” бўрдоқичилик хўжалигида 9 гектар майдонда жорий этилган. (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 12 ноябрдаги 02/23-567-сон маълумотномаси). Натижада, суъний яйловлар яратилиб, тупроққа омоч ёрдамида 20-25 см чуқурликда ишлов берилиб, декабр-январ ойларида қуйровуқ 7 кг/га, чўғон 9 кг/га, терескен 6 кг/га, изен 4 кг/га меъёрларда экилиб ва уларни парваришлашнинг мақбул агротехнологияси қўлланилганда гектаридан 325450-1159950 сўмгача соф фойда олиниб, рентабеллик даражаси эса 24,9-78,4% бўлишига эришилган.