Уринов Мусо Болтаевичнинг
фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Прозоплегик ва прозопалгик синдромларнинг жинс ва гендерга боғлиқ клиник-патогенетик таҳлили», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tib252.
Илмий маслахатчи: Гафуров Бахтияр Гафурович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Нургужаев Эркин Исмагулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Мирджураев Элбек Миршовкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Журабекова Азиза Тохировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат врачлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз нерви невропатиясида прозоплегия (ППЛ) ва ва уч шохли нерв невралгиясида прозопалгия (ППА) синдромларининг кечишига жинс ва гендер таъсирини аниқлаш ва даволашни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ППЛ ва ППА синдромли беморларда маскулинлик ва фемининлик хавф омиллари аниқланган ва эрта ташхислаш кетма-кетлиги ишлаб чиқилган;
илк бор ППЛ ва ППА синдромли беморларнинг аффектив ҳолати, оғриқ ҳолати ва нейрофизиологик кўрсаткичлар ўзгариши билан гендер характеристикаси ўртасидаги узвий боғлиқлик исботланган;
жинс деморфизми аспектида ППЛ ва ППА синдромли беморларда нейропсихологик статус, вегетатив ҳолат билан мутаносиб тарзда ўзгариши ва бу кўрсаткичларнинг меъёрдан оғиш даражаси беморларнинг оғирлик даражасини белгилаб бериши аниқланган;
ППЛ ва ППА синдромли беморларда эркакларда фемининлик, аёлларда маскулинлик белгиларининг намоён бўлиши касаллик тикланиш темпининг секинлашишига, вегетатив ўзгаришлар ва депрессиянинг оғирлик даражаси кучайишига тўғридан-тўғри таъсири аниқланган;
ППЛ ва ППА синдромли беморларда клиник симптомлари, унинг структураси (гиперакузия, ксеростомия, гипогевзия, ксерофталмия) ёшга ва жинсга нисбатан кечишининг фарқланиши аниқланган;
беморларнинг жинси ва гендерини ҳисобга олган ҳолда прозопалгия ва прозоплегия синдромларининг таянч давосига қўшимча антидепрессантлар қўллаш нейропсихологик жараёнларга ижобий таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жинс ва гендер нуқтаи назаридан прозоплегик ва прозопалгик синдромларнинг клиник-патогенетик таҳлилини амалга ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жинсий мансублигини ҳисобга олган ҳолда прозопалгик ва прозоплегик синдромларнинг дифференциал терапияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/148-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома прозопалгик синдромлар хуружини қисқартириш, эркак ва аёл жинсидаги шахсларда ремиссия даврини узайтириш, шунингдек, прозоплегия ҳамда позопалгияни даволаш усулларини такомиллаштириш имконини берган;
«Прозопалгик ва прозоплегик синдромларнинг реаблитациясини оптималлаштиришнинг эркак ва аёлларга хослигини аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 13 июлдаги 8н-р/239-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЦВП бўлган беморларда ВЦДни эрта ташхислаш ҳамда терапевтик чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини берган;
прозопалгик ва прозоплегик синдромларни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган услубларнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти кўп тармоқли клиник шифохонасига, Когон шаҳар тиббий бирлашмасига, Тошкент вилояти ихтисослаштирилган Соматик шифохонасига, Бухоро шаҳар 5 ва 6-сон оилавий поликлиникалар амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 октябрдаги 8н-д/160-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши прозопалгия ва прозоплегия синдромлари бўйича амбулатория-поликлиника хизматига мурожаатларни камайтириш, ушбу касалликни даволашга сарфланадиган харажатларни қисқартириш имконини берган.