Мирсаидов Миразиз Мирхамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипертрофик кардиомиопатияни ташхислаш ва хирургик даволашни муқобиллаштириш», 14.00.34–Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib260.
Илмий маслаҳатчи: Абралов Хакимжон Кабулджанович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Асамов Равшан Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хикматов Азимжон Асатиллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазирлиги «Н.И. Пирогов номидаги Миллий тиббиёт-хирургия маркази» Федерал давлат бюджет муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертрофик обструктив кардиомиопатияли беморларни жарроҳлик билан даволаш натижаларини Morrow операциясининг техник жиҳатларини такомиллаштириш орқали яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда хирургик амалиётларнинг кардиохирургик спектри таркибида гипертрофик обструктив кардиомиопатиянинг учраш частотаси аниқланган;
гипертрофик обструктив кардиомиопатияда чап қоринча чиқиш тракти обструкцияси шаклланишининг анатомик-топографик хусусиятларини объектив баҳолашдаги МСКТ-мезонлари аниқланган;
гипертрофик обструктив кардиомиопатияни дифференциал тасдиқлаш учун энг патогномоник ангиокардиографик ва МСКТ белги бўлмиш чап қоринча анатомиясининг “қум соат” шаклида бўшлиқ шаклланиши билан ўзгариши исботланган;
гипертрофик обструктив кардиомиопатияда қоринчалараро тўсиқ қалинлашиши ва митрал етишмовчилиги даражаси ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
гипертрофик обструктив кардиомиопатия систолик босим градиентини пасайтириш ҳамда чап қоринчанинг диастолик вазифасини яхшилашга қаратилган хирургик даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гипертрофик обструктив кардиомиопатия билан беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
«Митрал етишмовчилик ҳамроҳлигида гипертрофик обструктив кардиомиопатияни жарроҳлик йўли билан даволаш усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№ IAP 05074, 14.08.2015 й.). Таклиф этилган усул гипертрофик обструктив кардиомиопатияли беморларда амалиётдан кейинги систолик босим градиенти ва митрал клапанда регургитация даражасини пасайтиришга имкон берган;
«Гипертрофик обструктив кардиомиопатияни хирургик даволаш усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 8н-з/164-сон маълумотномаси). Тақдим этилган тавсиялар гипертрофик кардиомиопатияли беморларни ташхислаш ва хирургик даволаш сифатини яхшилаш имконини берган;
гипертрофик обструктив кардиомиопатияни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси, Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 8н-з/164-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Гипертрофик обструктив кардиомиопатияни хирургик даволаш учун таклиф этилган усулни қўллаш хирургик даволашни оптималлаштириш ҳамда классик Morrow усулидан фарқли равишда систолик босим градиенти ва митрал клапанда регургитация даражасини пасайтириш имконини берган.