Ахмедова Фируза Мирзакировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда эссенциал артериал гипертензиянинг шаклланишида эндотелийга – боғлиқ хавф омиллари (ташхис мезонлари ва профилактикаси)», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib303.
Илмий раҳбар: Агзамова Шоира Абдусаламовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Инобат Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда эссенциал артериал гипертензиянинг шаклланишида эндотелийга боғлиқ хавф омилларини аниқлаш ҳамда ташхислаш ва профилактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар эссенциал артериал гипертензияси ривожланишида ирсий мойиллик, марказий асаб тизимининг перинатал шикастланиши, кам вазнлик ва жисмоний фаолликнинг сустлиги билан тўғри пропорционал боғлиқлик аниқланган;
илк бор эндотелий вазодилатацияси фаолиятининг бузилиши ва уйқу артерияси интима-медиа деворининг қалинлашуви болаларда эссенциал артериал гипертензия шаклланишининг эрта босқичларида юзага келиши исботланган;
илк бор болалар эссенциал артериал гипертензияда яллиғланишга хос омиллар (СРО ва ФНО-α) миқдорининг ортиши ва яллиғланишга қарши (ИЛ-10) цитокинлар миқдорининг пропорционал камайиши вегетатив нерв тизимининг зўриқиб ишлаши билан боғлиқлиги асосланган;
болаларда эссенциал артериал диастолик (лабил) ва систолик (стабил) гипертензиясида эндотелиал дисфункцияси маркери эндотелин-1-21 миқдорининг ортиши ва D витаминининг танқислиги билан боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда эссенциал артериал гипертензиянинг шаклланишида эндотелийга боғлиқ хавф омилларини аниқлаш хамда ташхислаш ва профилактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Болаларда артериал гипертензия: модуллаштирилмаган ва потенциал бартараф қилинувчи хавф омиллари ва уларни баҳолаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 8н-д/95-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда эссенциал артериал гипертензиянинг шаклланишини эрта ташхислаш, унинг асоратларини олдини олиш ва самарали даволашга имкон яратган;
«Болаларда эссенциал артериал гипертензияда эндотелиал дисфункцияни ташхислаш усуллари ва унинг профилактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 30 апрелдаги 8н-д/95-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома болаларда эссенциал артериал гипертензия ривожланишида эндотелиал дисфункцияни эрта ташхислаш ва асоратлари ривожланишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширишга имконият яратган;
болаларда эссенциал артериал гипертензия шаклланишида эндотелийга боғлиқ хавф омилларининг ташхис мезонлари ва улар профилактикасининг самарали усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 4-сонли оилавий поликлиникаси, Бухоро вилояти Жондор тумани кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва Самарқанд шаҳар 3-сонли оилавий поликлиникаси амалиётларига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 18 октябрдаги 8н-з/163-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини оширган, болаларда эссенциал артериал гипертензия ривожланишини барвақт аниқлаш ва назорат қилиб туриш, асоратларнинг олдини олиш ва уларни камайтириш ва самарали даволаш чора-тадбирларини қўллашга имкон яратган.