Ибрагимова Малика Худайбергановнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси химояси хақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гепатобилиар тизими патологиясида оғиз бўшлиғи шиллиқ парда ва пародонт касалликларини ташхислаш ва даволаш тактикаси», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Tib343.
Илмий маслаҳатчи: Камилов Хайдар Позилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Лукина Галина Илхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Хамраев Аброр Асрорович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хабилов Нигман Лукманович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Волгоград давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гепатобилиар тизим патологияси билан хасталанган беморларда пародонт ва оғиз бўшлиғи шиллиқ парда касалликларини ташхислаш ва патогенетик даволаш тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гепатобилиар тизим патологияларида оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси ва милк яллиғланишининг клиник кечиши оғирлик даражалари ичак микрофлорасининг бузилиши, сўлак ва қон зардобида каталаза ферментининг пасайиши антиоксидант ҳимоя омиллари фаоллиги ўртасидаги корреляцион боғлиқлик таҳлил қилинган;
гепатобилиар тизим патологияли беморларда кечувчи сурункали тошли холецистит касаллигида ўт қопи суюқлиги хазм тизимига меъёрдан кам миқдорда тушиши, эндотелиал дисфункция ошиши ҳисобига милк микроциркуляцияси бузилишига ва сурункали яллиғланиш жараёнининг ривожланишига олиб келувчи патогенетик таъсир механизми исботланган;
сурункали тошли холецистит фонида сурункали тарқоқ катарал гингивитли беморларнинг қон зардобида ўрта молекуляр пептидларнинг кўпайиши, фермент тизими фаоллиги ва МДА-оксидатив стресс маркери ошиши, кислороднинг фаол шаклларини ҳосил бўлишида эндоген интоксикациянинг юқори даражаси асосланган;
оғиз бўшлиғи микрофлорасининг бузилиши ва маҳаллий ҳимоя омиллари, цитокин каскади, оғиз бўшлиғи шиллиқ парда эпителийни морфологик шикастланишлари гепатобилиар тизим патологиясида сурункали қайталанувчи афтоз стоматит касаллигининг патогенетик хусусиятлари таҳлил қилинган;
гепатобилиар тизим патологияли беморларда эндоген заҳарланиш, гемодинамика ўзгаришлари, пероксидация жараёнлари ва оғиз бўшлиғида ривожланган дисбиоз кўрсатқичларини меъёрлаштириш йўли билан таклиф этилаётган самарали патогенетик даволаш тактикаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гепатобилиар тизими патологияси оғиз бўшлиғи шиллиқ парда ва пародонт касалликларни ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташхислаш ва даволашга янгича ёндашувлар» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 майдаги 8н-р/196-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали қайталанувчи афтоз стоматитни ташхислаш ва даволашга янгича ёндашувлар ишлаб чиқиш орқали касалликни тизимли даволаш тактикасининг механизмини яратиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Гепатобилиар тизим патологияси бўлган беморларда пародонт касалликларини ташхислаш ва даволаш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 майдаги 8н-р/197-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гепатобилиар тизим патологияси билан хасталанган беморларда пародонт касалликларини эрта ташхислаш ва клиник кечишининг ўзига хос даволаш тактикасини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Гепатобилиар тизим касалликлари билан ассоцирланган беморларда микроциркуляциянинг бузилиши ва пародонтал статус» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 майдаги 8н-р/198-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома гепатобилиар тизим касалликлари билан ассоцирланган беморларда микроциркуляциянинг бузилиши ва пародонтал статус ташхислаш тизимини такомиллаштириш имконини берган;
гепатобилиар тизими патологияси оғиз бўшлиғи шиллиқ парда ва пародонт касалликларини ташхислаш ва даволаш тактикасини такомиллаштириш натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги стоматологик поликлиникаси, Самарқанд вилоят стоматологик поликлиникаси ҳамда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳридаги 1 ва 4-сон стоматологик поликлиникалари клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 31 майдаги 8н-д/127-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши гепатоблиар тизим патологияларида оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаси ва пародонт касалликларини ташхислаш ва комплекс даволаш муддатини қисқартириш ва самарадорлигини ошириш имконини берган.