Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Исомиддин Ҳайдаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сил спондилитларини даволашда замонавий технологияларни қўллаб, жарроҳлик услубларини ишлаб чиқиш», 14.00.26–Фтизиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.DSc/Tib347.
Илмий маслаҳатчи: Назиров Примқул Хўжамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Мухтаров Даврон Зухурович, тиббиёт фанлари доктори; Садиков Абдувахит, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шатурсунов Шахайдар Шаалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санкт-Петербург фтизиопульмонология илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сил спондилитларини даволашда замонавий технологияларни қўллаб, жароҳлик услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сил спондилитини жарроҳлик усулида даволашда титан тўрли кейдж ва синтетик биоматериалларнинг қўлланилиши классик жарроҳлик амалиётидан кейинги кузатиладиган асоратларнинг олдини олиши исботланган;
илк бор сил спондилитида беморларнинг «донор» суякларидан аутотрансплантат олишнинг кам жароҳатли параллелепипед шаклида, кичик суяк бўлакчалари ва цилиндр шаклидаги фрезо орқали олиниб такомиллаштирилган;
илк бор суякларни репаратив ва антибактериал хусусиятини ошириш мақсадида  оссеин-гидроксиапатит ҳамда бициллин-5 бирикмали имплантат ишлатилиши асосланган;
илк бор сил спондилитини ташхислашда сил микобактериясининг дориларга сезгирлигини аниқлашда молекуляр-генетик ҳамда бактериологик услубларни бирга қўллаш касалликни радикал даволаш имконини бериши исботланган;
илк бор сил спондилити билан ушбу жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларда реабилитация тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сил спондилитларини даволашда замонавий технологияларни қўллаб, жарроҳлик услубларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Умуртқа поғонасининг силдан зарарланишини даволашда титан тўрли кейджни қўллаб, такомиллаштирилган жарроҳлик услуби» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8н-з/166-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома титан тўрли кейджни қўллаш орқали умуртқа поғонасининг сил билан зарарланганда хирургик даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Сил спондилитларини ташхислашдаги ва классик турдаги радикал-тикловчи амалиётларнинг натижаларини таҳлил қилиш йўналишлари» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8н-з/166-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома турли даволаш босқичларида сил спондилитини ташхислашда йўл қўйиладиган хато ва камчиликларни, классик турдаги радикал-тикловчи амалиётларда қўлланиладиган аутосуякли сондилодезлаш услубларининг камчиликларини ўрганиш ва бартараф этиш имконини берган;
«Умуртқа поғонаси силини даволашда замонавий технологияларни қўллаб ўтказилган радикал-тикловчи жарроҳлик амалиётларидан кейинги реабилитация услублари» мавзусида услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8н-з/166-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сил спондилитини даволашда замонавий технологияларни қўллаб радикал-тикловчи жарроҳлик амалиёти ўтказилган беморларни реабилитация қилишда эрта ва узоқлашган даврдаги самарали соғломлаштириш имконини берган;
сил спондилитларини даволашда замонавий технологияларни қўллаб, жарроҳлик услубларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Андижон, Тошкент, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари сил касалликлари диспансерлари клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 21 октябрдаги 8н-з/166-сон маълумотномаси). Натижада титан тўрли цилиндрсимон кейджни қўллаган ҳолда хасталанган беморларни даволаш тизимини тўғри ташкиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish