Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Барно Журахоновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори лаб ва танлай туғма кемтикли болаларда комплекс стоматологик ёрдамни ишлаб чиқиш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib238.
Илмий маслаҳатчи: Амануллаев Рустам Азимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Шалабаева Клара Зулкарнаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Гулямов Сурат Саидвалиевич, тиббиёт фанлари доктори; Боймуродов Шухрат Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наварре халқ университети (Испания).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: юқори лаб ва танглай туғма нуқсонли болаларда даволаш-профилактик ва реабилитацион тадбирлар комплексини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юмшоқ танглай мушакларини бўйлама кесиш орқали m.levator veli palatine ажратилиши, бурун шиллиқ қаватининг мушакли асосига танглайни узайтириш, органнинг анатомик-функционал ҳолатини тиклаш ҳамда кемтик фрагментлари орасидаги масофанинг қисқариши орқали болаларнинг  нутқ фаолиятини ривожлантириш асосланган;
бурун стендли бурунальвеоляр молдингни модифицирланган усулда танглай ўсимтаси кичик фрагментининг узайиши, юқори жағ суяги фрагментларини жипслашишида бурун  учи қарама-қарши кемтикка 10%га камайиши ҳамда колумелласини мушакларнинг анатомик фаолиятини соғлом тарафга 70 га ўзгариши исботланган;
ортодонтик даволашда О-симон назал стендли назоальвеоляр молдингни қўллаш, юқори жағ фрагментларининг ўсиши ва хейлопластикадан аввал торецли контактга ўрнашиши, юқори жағ фрагментлари (SR-SL) орасидаги ёриқ бошланғич кўрсаткичдан 40%га камайиши бирламчи хейлопластиканинг самарадорлиги исботланган;
юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларда 3D сканер ёрдамида юқори жағ назорат-ташхислаш моделларини CAD-CAM такомиллаштирилган технологиясида юқори жағ тиш алвеоляр ёйининг антропометрик ўлчами ва ортодонтик тактикани танлашга асосланган;
юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болалар ва ота-оналарида диастема, қисқа танглай, қисқа тил юганчаси ва прогения каби орофациал микроаломатлар мавжудлиги билан фенотипик акс этувчи GSTP1lle105 Val генининг G/G ва A/G генотиплари полиморфизмининг ноқулай омиллар билан корреляцион боғлиқлиги исботланган;
уранопластик усулида юқори лаб ва танглай туғма кемтигини хирургик амалиёти соҳанинг анатомо-физиологик тузилиши, қоннинг клиник-лаборатор, биокимёвий кўрсаткичлари ҳамда юқори жағ суяги меъёрий ўсиш хусусиятларининг тикланиш даражаси исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларда комплекс стоматологик ёрдамни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Танглай туғма кемтикларини жарроҳлик даволаш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 8н-д/25-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома танглай туғма кемтиги мавжуд бўлган болаларда жарроҳлик усулда даволаш самарадорлигини ошириш, қаттиқ ва юмшоқ танглай анатомо-функционал ҳолатини тиклаш имкониятини берувчи жарроҳлик усулида даволашнинг янги услубини ишлаб чиқиш имконини берган;
«Юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни даволашда комплекс ёндашув» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 8н-д/25-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномаси ЮЛТТКли болаларни даволашда турли йўналишдаги мутахассисларнинг: ортодонт, хирург, педиатр, логопед, генетикларни комплекс ёндашувини амалга ошириш имконини берган;
«Юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларни реабилитациясида логопедик ёрдам» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 8н-д/25-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома вилоят марказларидан узоқ жойлашган ҳудудлардаги логопедлар, стоматолог-педиатрларнинг кенг доирасига мўлжалланган бўлиб, мазкур контингентни логопедик даволаш  имконини берган;
«Юқори лаб ва танглай кесиб ўтувчи туғма кемтикли болаларни даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 8 февралдаги 8н-д/25-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияномада болаларнинг реабилитация босқичларида ЮЛТТКни комплекс даволашнинг конкрет схемасини келтириш имконини берган;
«Танглай туғма кемтигини жарроҳлик даволаш усули» фойдали модели бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№FAP 01377 – 31.05.2019 й.). Мазкур уранопластика усули танглай кемтиклари оғирлик даражаларидан қатъи назар танглай нуқсонини бир босқичда ва самарали бартараф этиш ҳамда реабилитация муддатини қисқартириш имконини берган;
«Юқори лаб ва танглай кесиб ўтувчи туғма кемтикли болаларни хейлопластика операциясига эрта комплекс тайёрлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (№FAP 01378 – 31.05.2019 й.). Хейлопластикага ортодонтик предоперацион тайёрлаш усули бирламчи хейлопластикани ўтказиш учун эрта босқичда бурун ва юқори жағ суяги структурасини максимал тўғри ҳолатга келтириш имконини берган;
юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларда комплекс стоматологик ёрдамни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент давлат стоматология институтининг клиникаси, Наманган шаҳар болалар шифохонаси, Буxоро ва Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказларининг клиник амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 июндаги 8н-з/110-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши юқори лаб ва танглай туғма кемтикли болаларда қўлланилаётган даволаш усулларини самарадорлиги уларнинг овқатланиш тартиби, нафас олиш, нутқини равонлашиши билан биргаликда шифохонада даволаш мудатини 25%га қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish