Рахманова Муқаддас Қахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий фаолликни ривожлантириш», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped165.
Илмий раҳбар: Шодмонова Шоира Саидовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳасанова Кибриё Ҳасановна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизими ва педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ижтимоий фаолликнинг таркибий асосларини (когнитив, эмоционал, дунёқараш ва хулқ-атворга доир) касбий сифатлар (инсонпарварлик, фуқаролик ва ишбилармонлик), шахсий ижтимоий тажриба ва позиция билан алоқадорлигини эмпирик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
ижтимоий-педагогик мослашув босқичлари (эмоционал-иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион) ижтимоий фаолликни белгилаб берувчи ижтимоий-сиёсий, ахлоқий билимлар, шахсий ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик мезонларини амалий-касбий фаолият тузилмаси билан интернал (ички) даражалаш асосида аниқлаштирилган;
ижтимоий фаолликни ривожлантириш моделининг амалий компоненти талабаларни кўнгилли гуруҳлар фаолиятига қизиқишини ошириш, тарбиявий муҳитнинг таъсирчанлигини ошириш, фаол фуқаролик компетенциясини босқичма-босқич ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик механизмини самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган;
ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг лойиҳавий таълим технологияси “Идеал ахлоқийлик намунаси”, “Келажак мактаби ўқитувчиси” ижтимоий лойиҳаларини модулли (билишга доир ва касбий) ва муаммоли (вазиятлар, кейс топшириқлари) таълим жараёнларида қўллашнинг ролли, ишбилармонлик ўйинлари, эвристик шаклларда моделлаштириш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасалари талабаларида ижтимоий фаолликни ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларининг ижтимоий фаолликнинг таркибий асослари, шахсий ижтимоий тажриба ва позиция билан алоқадорлигини аниқлаштиришга доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 281-сон буйруғи 1-иловаси билан тасдиқланган “Талаба-ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ва ғоявий бардошлилигини мустаҳкамлаш бўйича услубий тавсиялар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 9 октябрдаги 89-03-2267-сон ҳамда 2019 йил 30 сентябрдаги 89-03-3291-сон маълумотномалари). Натижада талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантириш бўйича тарбиявий фаолиятни ташкил этишнинг амалий аҳамиятлилик даражасини оширишга эришилган;
ижтимоий-педагогик мослашув босқичлари, ижтимоий фаолликни белгилаб берувчи ижтимоий-сиёсий, ахлоқий билимлар, шахсий ижтимоий тажриба, мустақиллик, масъулиятлилик, ташаббускорлик мезонлари, ижтимоий фаолликни ривожлантириш моделининг амалий компонентини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни шакллантиришнинг тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009–2011 йй.) амалий лойиҳаси доирасида амалиётга татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 9 октябрдаги 89-03-2267-сон ҳамда 2019 йил 30 сентябрдаги 89-03-3291-сон маълумотномалари). Натижада талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришга доир таълимий модулларни жорий этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг лойиҳавий, модулли ва муаммоли таълим технологияларини такомиллаштиришга доир амалий тавсиялардан ОТ-Ф8-214 рақамли “Талабаларни касбий ва шахсий ижтимоийлаштириш” номли лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 9 октябрдаги 89-03-2267-сон ҳамда 2019 йил 30 сентябрдаги 89-03-3291-сон маълумотномалари). Натижада талабаларда ижтимоий фаолликни ривожлантиришнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича компонентининг методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.