Каримова Умида Нирматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атопик дерматитли болаларда сурункали гломерулонефрит кечишининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.09–Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Tib272.
Илмий раҳбар: Рахманова Лола Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шарипов Алишер Мирхамидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ташкенбаева Умида Алишеровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атопик дерматитли болаларда сурункали гломерулонефрит кечишининг клиник-иммунологик хусусиятларини аниқлаш ва даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали гломерулонефрит атопик дерматитли болаларда аллергик ҳолат сабабли клиник ва лаборатор ўзгаришларнинг ортиши аниқланган;
сурункали гломерулонефрит атопик дерматитли болаларда аллергик ҳолатнинг кучайиб бориши оқибатида ҳужайравий ва гуморал иммунитет бузилишлари ва IL2, IL4 нинг ҳаддан зиёд ишлаб чиқарилиши сабабли кўп бўғинли иммунологик етишмовчилик ривожланиши аниқланган;
сурункали гломерулонефрит атопик дерматитли болаларда клиник, лаборатор ва иммунологик кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқ бўлган кучли комбинацияси сабабли касалликнинг тез-тез қайталаниши, гормонга тобе ва гормонга чидамли шаклларининг ривожланиши аниқланган;
сурункали гломерулонефрит атопик дерматитли болаларда клиник, лаборатор, иммунологик кўрсаткичлар ўзгариши ва буйрак фаолияти бузилиши асосида илк бор касалликнинг сурункали буйрак етишмовчилиги босқичига ўтишини эрта баҳоловчи ташхислаш усуллари кўп бўғинли иммунологик етишмовчиликни инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атопик дерматитли болаларда сурункали гломерулонефрит кечишининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва терапиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Хронический гломерулонефрит у детей с атопическим дерматитом: особенности клиники, диагностики и лечения» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 8н-р/292-сон маълуматномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали гломерулонефрит атопик дерматит билан кечган болаларда клиник кўринишларини эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволаш чора-тадбирларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
«Математическая модель прогнозирования почечной недостаточности при хроническом гломерулонефрите у детей с атопическим дерматитом» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 апрелдаги 8н-р/158-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункали гломерулонефрит атопик дерматит билан бирга кечганда касаллик асоратларини эрта башоратлаш ва олдини олишга хизмат қилган;
атопик дерматитли болаларда сурункали гломерулонефрит кечишининг клиник-иммунологик хусусиятлари ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси 1-клиникаси, Навоий ва Хоразм вилояти болалар кўп тармоқли тиббий маркази амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 сентябрда 8н-д/194-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тиббий ёрдам сифатини ошириш, касаллик қайталаниш муддатини узайтириш, асоратларини камайтириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда стационарда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликка имкон яратган.