Муслимов Орифжон Каримбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тишларнинг понасимон нуқсони профилактикаси ва уни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib498.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Саакян Михаил Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Дусмухамедов Махмуджон Зокирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.Я.Горбачевский номидаги Тернополь миллий тиббиёт университети (Украина).
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тишларнинг понасимон нуқсонларини профилактикаси ва комплекс даволашнинг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор моноклиник гуруҳда ўтказилган кенг қамровли клиник текширувлар асосида тишларнинг понасимон нуқсонлари бўлган беморларда стоматологик статуснинг хусусиятлари аниқланган;
понасимон нуқсон мавжуд беморларда гипоталамо–гипофизар–тиреоид ва гипоталамо–гипофизар–тухумдон тизимларининг бузилиши, стресс ва руҳий зўриқишларнинг ортиши касалликнинг хавф омиллари эканлиги исботланган;
беморларда гормонал ва метаболик жараёнларнинг ўзгариши негизида тиш қаттиқ тўқималарининг понасимон зарарланишларининг сезиларли даражада кенг тарқалиши асосланган;
илк бора гипоталамо–гипофизар тизим дисбалансида оғиз суюқлигидаги метаболик кўрсаткичларни – эркин тестостерон миқдорининг камайиши негизида эстрадиол, альдостерон миқдорининг ортиши ва булар асосида организмнинг биологик суюқликларининг ягона тизимида оғиз суюқлигининг биологик ролини кўрсатувчи маълумотлар мажмуи шакллантирилган ва қўллаш бўйича кўрсатмалар асосланган;
илк бор ўтказилган тадқиқотлар асосида понасимон тиш нуқсонларининг профилактик ва терапевтик чора-тадбирлар натижаларини сезиларли даражада оширишга имкон берувчи даволаш комплекси, патогенетик даволаш дастурлари ишлаб чиқилган ва самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Понасимон нуқсон мавжуд беморларда касалликнинг олдини олиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
«Роль гормонального статуса слюны в развитии клиновидного дефекта зубов» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 8н-р/187-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма понасимон тиш нуқсонларини келиб чиқишида сўлакдаги гормонларнинг патогенетик аҳамиятини очиб бериш имконини берган;
«Лечение гиперестизии у больных с клиновидным дефектом зуба» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 8н-р/186-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома умумий даволаш курсини қисқартириб, касаллик оғирлашишининг олдини олиш ва тиш резистентлигини ошириш имконини берган;
Тишларнинг понасимон нуқсони профилактикаси ва уни комплекс даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент шаҳар 1-стоматология поликлиникасига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 июндаги 8н-д/142-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида маҳаллий иммунологик кўрсаткичлар концентрациясининг сезиларли даражада ошиши, тиш эмали минераллашувининг меъёрлашиши имконини берган.