Курбанов Баходир Бобировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Генитал пролапсни даволашда жарроҳлик усулини янгилаш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib736.
Илмий раҳбар: Каримов Ахмад Хашимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Негмаджанов Баходир Болтаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: генитал пролапсни даволашда синтетик тасма ёрдамида жарроҳлик усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор генитал пролапсни бартараф этишда қин чўлтоғини синтетик тасма ҳамда унинг дистал ва проксимал қисмлари думғаза-бачадон ва дум суяги-қуймич бойламларига мос равишда маҳкамланиши юқори самарадорликка олиб келиши исботланган;
илк бор энтероцеледа думғаза-бачадон ва думғаза-ўтирғич бойламларини ҳамда қин деворларини синтетик тасма билан бирга тикиш рецидивлар келиб чиқишини камайтириши исботланган;
генитал пролапс операциясида думғаза-бачадон бойламларининг пликцияси ва TVT-O билан бирлаштириш стрессли сийдик тута олмасликни бартараф этиши аниқланган;
генитал пролапснинг биринчи даражаси бўлган репродуктив ёшдаги аёлларда синтетик проленли тасма билан думғаза-бачадон бойламларини калталаштириш усули уларнинг генератив функциясини сақлаб қолиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Генитал пролапсни хирургик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Аёлларда энтероцелени жарроҳлик даволашнинг модификациялаштирилган усули» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/155-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аёлларда энтероцелени жарроҳликнинг янги ўзгартирилган усули ёрдамида самарали даволашга имкон яратган;
генитал пролапсни хирургик даволашни такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти перинатал маркази ва 1-сонли Республика марказий клиник шифохонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 26 сентябрьдаги 8н-з/155-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифатини оширган, такомиллаштирилган жарроҳлик усулини қўллаш пролапсда интраоперацион асоратлар ва рецидивларини камайтириш орқали аёллар ҳаёти сифатини яхшилашга имкон яратган.