Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаймарданов Эркин Каржововичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Туққан аёллар чаноқ туби дисфункциясида дефекация бузилишини ташхислаш ва даволаш рационал концепцияси», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib119.
Илмий раҳбар: Наврузов Бехзод Саримбекович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдужаппаров Сулаймон Бахриддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «А.Н. Рыжих номидаги давлат колопроктология илмий маркази» Федерал давлат илмий бюджет муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туққан аёллар дефекация фаолияти бузилишида жарроҳлик усулларини оптималлаштириш орқали даволаш натижаларини ва ҳаёт сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чаноқ туби дисфункцияси бўлган беморлар дефекация фаолиятини комплекс баҳолашда тўғри ичак ва анал сфинктерининг клиник ва функционал тадқиқот усуллари информативлиги аниқланган;
табиий туғруқ йўллари орқали туққан аёлларда проктологик ва урогинекологик бузилишлар оғирлик даражасини белгиловчи барча ташхислаш жиҳатларни умумлаштирган оралиқ соҳасини баҳолаш интеграл тизими такомиллаштирилган;
туққан аёлларда чаноқ аъзолари пролапси ривожланишида туғруқ жараёни кечиш хусусиятлари, туғруқ травматизми, касб фаолияти, антропометрик кўрсаткичлари ва ёндош урогенитал бузилишлар мавжудлиги каби специфик хавф омилларини ҳисобга олган ҳолда клиник ва патогенетик жиҳатлари аниқланган;
туққан аёлларда дефекация бузилиши оғирлик даражасига қараб чаноқ туби дисфункцияси сексуал фаолият ва ҳаёт сифатига таъсири асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чаноқ туби дисфункциясида дефекация бузилиши билан беморларни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Аёлларда чаноқ туби дисфункциясини ташхислаш хусусиятлари ва даволаш тактикаси» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 ноябрдаги 8н-з/178-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар қўлланилиши даволаш тактикасини оптималлаштириш, операциядан кейинги асоратлар частотасини пасайтириш имконини берган;
чаноқ туби дисфункциясида дефекация бузилиши бўлган беморларни ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича бажарилган диссертация ишидан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, Республика 1-сон клиник касалхонаси колопроктология бўлими, Республика 2-сон клиник касалхонаси ва Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 ноябрдаги 8н-з/178-сон маълумотномаси). Тадқиқотнинг олинган натижалари амалиётга татбиқ этилиши ташхислаш босқичида хатоларни 23,1% дан 8,3% гача, амалиётдан кейинги эрта асоратлар частотасини 15,4% дан 8,3% гача ва касаллик қайталанишини 11,5% дан 4,2% гача камайтириш ҳисобига тиббий ёрдам сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish