Sayt test rejimida ishlamoqda

Муртазаев Саидазим Саидазамовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда мезиал окклюзияни дифференциал ортодонтик даволашни ишлаб чиқиш», 14.00.21–Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Tib238.
Илмий раҳбар: Махсудов Суннат Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Ковач Илона Васильевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Украина); Мамеков Абирбек Досболганович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон); Хабилов Нигмон Лукмонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наварре халқ Университети (Испания).
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда мезиал окклюзиянинг клиник-рентгенологик, биометрик кўрсаткичлари таҳлили асосида дифференциал ортодонтик даволашга ёндашувни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиш қаторларининг ён ва фронтал бўлимлари нисбат индекси пастки тиш қаторларининг юқорига нисбатан мезиодистал кенглиги ортиши ҳисобига аралаш ва доимий тишлов даврида бузилганлиги Болтон кўрсаткичлари асосида аниқланган;
болалардаги мезиал окклюзиянинг этиопатогенетик омилларидан бири фронтал соҳада пастки жағ тишларининг мезиодистал ўлчамларини ён соҳага нисбатан солиштирилганда ўлчамлар катталиги исботланган;
краниометрик ўлчовлар асосида аралаш тишлов давридаги ортодонтик даволаш бош чаноғи асосининг олд соҳаси олд кесмаси узунлигининг ошиши, доимий тишлар тишлови даврида эса ортодонтик даволаш якунлангандан сўнг бош чаноғи асосининг олд бўлим орқа кесмаси узунлигининг ошиши исботланган;
озиқ тишлар орасига вертикал ўрнатилган микроимплант мезиал окклюзияли болаларда пастки тиш қатори дистализациясида таянч сифатида қўллаш мумкинлиги исботланган;
мезиал очиқ тишловни озиқ тишлар соҳасида юқори жағларга ўрнатилган микроимплант ёрдамида даволашда юзнинг олдинги пастки баландлиги сезиларли камайиши ва даволаш муддатлари қисқариши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда мезиал окклюзиянинг дифференциал ортодонтик даволашни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«III синф тишлов аномалияларини микроимплантант таянчлари билан пастки тиш қаторини дистализация усули билан даволаш» услубий тавсифномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/150-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсифнома пастки тиш қаторини дистал сурилиши учун озиқ тишлари орасида микроимплантантларни ўрнатиш билан мезиал окклюзияли болаларда даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Микроимплантантларни қўллаш билан мезиал очиқ тишловни жарроҳлик усулларисиз даволаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/150-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсифнома озиқ тишлар экструзияси мавжуд мезиал очиқ тишловли болаларни ўсиб қолган озиқ тишлар интрузиясини микроимплантантлар ёрдамида таянч ҳосил қилиш, даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
«Cephalopro компьютер дастурини қўллаган ҳолда тиш-жағ нуқсонларини ташхислаш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 20 июндаги 8н-д/150-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсифнома компьютер дастурини қўллаган ҳолда тиш-жағ нуқсонлари бўлган болаларда ташхислаш самарадорлигини такомиллаштириш имконини берган;
болаларда мезиал окклюзиянинг дифференциал ортодонтик даволашни ишлаб чиқиш ва олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 3-сон болалар стоматологик поликлиникаси, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 22 октябрдаги 8н-д/150-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқотларнинг клиник амалиётга жорий қилиниши юз-жағ тизими деформацияси ва аномалияларини эрта ташхислаш ва мезиал тишловни ортодонтик даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish