Sayt test rejimida ishlamoqda

Пайғамов Рахимжон Абдукаюмовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дарахт поялари асосида фаолланган кўмир адсорбентларини олиш ва уларнинг адсорбцион хоссаларини ўрганиш», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/К215.
Илмий раҳбар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Хамидов Босит Набиевич, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икрамович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий дарахт пояси ва чиқиндилари асосида импорт ўрнини босувчи кўмир адсорбентлар олиш ва уларда органик моддалар адсорбцияси ҳамда адсорбция термодинамикасининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор чинор дарахти поясини сув буғи ёрдамида фаоллантириб олинган кўмир адсорбентларнинг бензол буғи адсорбциясининг тўлиқ термодинамик хусусиятлари аниқланган;
термик пиролиз ёрдамида турли дарахт поялари асосида фаоллантириб олинган кўмир адсорбентларнинг бензол буғлари бўйича адсорбцияси қуйидагича ФЧДК>ФЯДК>ФГДК>ФЎДК>ФЁДК камайиб бориши аниқланган;
800оС да сув буғи ёрдамида турли дарахт поялари асосида фаоллантириб олинган кўмир адсорбентларнинг бензол буғлари бўйича адсорбцияси ҳамда солиштирма юзаси (S) ва тўйиниш ҳажми (аs) ФЧДК>ФЯДК>ФЎДК>ФЁДК>ФГДК қуйидаги қатори бўйича камайиб бориши аниқланган;
термик ва сув буғи асосида фаоллантириш усулларининг адсорбентларни адсорбциялаш ҳусусиятларига таъсири, уларнинг структура-адсорбцион кўрсаткичлари ҳамда ғоваклар ҳажми микроғоваклар ҳажмий тўйиниш назарияси тенгламалари ёрдамида асосланган;
термик ва сув буғи ёрдамида ёрдамида фаоллантириб олинган дарахт кўмири адсорбентлари ёрдамида саноат оқава сувларини органик қўшимча моддалардан тозалашнинг мақбул шароитлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий дарахт поялари ва чиқиндилари асосида кўмир адсорбентларини олиш ва уларнинг адсорбцион хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
4000 С да термик ишлов бериб олинган кўмир адсорбентлар «Урганч ёғ-мой» АЖда оқава сувларни ёғ кислота қолдиқларидан тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 сентябрдаги
03-03/03-3529-сон маълумотномаси). Натижада кўмир адсорбентлари ёғ-мой саноати оқава сувлари таркибидан ёғ кислоталари қолдиқларини, мос равишда 98,7 ва 94,5%гача тозалаш имконини берган;
8000 С да сув буғи ёрдамида фаоллантириб олинган кўмир адсорбентлар Фарғона вилояти «Сув оқава» ДУК Қўқон шаҳар филиалида шаҳар канализация оқава сувлари таркибидаги нефть маҳсулотларини тозалашда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 сентябрдаги
03-03/03-3529-сон маълумотномаси). Натижада олинган кўмир адсорбентлар (чинор дарахти ва ясень дарахти кўмир адсорбентлари) саноат оқава сувлари таркибидаги нефть маҳсулотларини 87,5 % ва 78 %гача тозалаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish