Азимов Сайдуллобек Хамидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбон кислоталарнинг моноэтаноламмонийли тузлари билан модификация қилинган суюқ азотли ўғит олиш технологияси», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/T858.
Илмий раҳбар: Закиров Бахтиёр Сабиржанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиёзов Мақсуд Жаббиевич, техника фанлари доктори, профессор; Тоғашаров Ахат Салимович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш заводлари чиқиндиларининг (ПТЗЧ) нитраткислотали экстрактини моноэтаноламин билан нейтраллаб олинган карбон кислоталарнинг моноэтаноламмонийли тузлари билан модификация қилинган суюқ азотли ўғит олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ПТЗЧни нитрат кислотанинг 5,0÷10,0 %ли эритмаларини экстракция қилиш йўли билан тўртта турдаги физиологик фаол моддалар олиш мумкинлиги ва бунда ПТЗЧ экстрактларида жуда муҳим бўлган эркин аминокислоталар сақланиб қолиши исботланган;
карбамид, аммоний нитрати, лимонкислотали димоноэтаноламмоний, олмакислотали димоноэтаноламмоний ва димоноэтаноламмоний треонини иштирокидаги мураккаб сувли системаларда гетероген фазали мувозанат асосида политермик эрувчанлик диаграммалари тузилган;
компонентлар нисбатига боғлиқ равишда физиологик фаол моддалар тутган карбамид, аммоний нитрати эритмаларининг физик-кимёвий хоссалари (кристалланиш ҳарорати, зичлик, қовушқоқлик, синдириш кўрсаткичи ва рН муҳити) ўзгариши аниқланган;
комплекс таъсирга эга янги суюқ ўғитлар олиш жараёнини олиб боришнинг мақбул технологик режими, таркиблари ва компонентлар нисбати аниқланган;
КАС ва ПТЗЧнинг нитраткислотали экстрактини моноэтаноламин билан нейтраллаб олинган физиологик фаол моддалар асосида комплекс таъсирга эга янги суюқ ўғитлар олишнинг принципиал технологик тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Карбон кислотаси ва аминокислоталарнинг моноэтаноламмонийли бирикмалари билан модифицирланган суюқ азотли ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
физиологик фаолликка эга бўлган янги суюқ азотли ўғитлар олиш технологияси «Fargʻonaazot» АЖнинг «2020-2021 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 8 октябрдаги 05-6239-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашё ва пахта тозалаш заводи чиқиндисини қўллаш орқали суюқ азотли ўғитлар ассортиментини кенгайтириш имконини берган;
янги турдаги физиологик фаолликка эга бўлган комплекс таъсир этувчи суюқ азотли ўғитларнинг агрокимёвий синов натижаларидан ФА-А12-142 рақамли «Самарали стимулятор зарарсиз ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олишнинг ресурс тежамкор технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни синаш» ҳамда ФА-А7-Т133 рақамли «Бентонит билан модификация қилинган азот ва фосфорли минерал ўғитларни қўллашнинг ресурс-тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш» лойиҳалар доирасида янги препаратларнинг пахтанинг ҳосилига таъсир этиш даражасини нисбий таққослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2019 йил 12 ноябрдаги 4/1255-3007-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон андозаларига мос келадиган таркибида физиологик фаол моддалар сақлаган суюқ азотли ўғит ишлаб чиқарилган ва ушбу тур маҳсулотларнинг импорт ўрнини босиш имконини берган.