Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучаров Бахром Хайриевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Орол ҳудудидаги сульфатли денгиз чўкиндиларини қайта ишлашни чиқиндисиз ва экологик мувофиқлаштирилган технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13–Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси; 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/T270.
Илмий маслаҳатчилар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Закиров Бахтиёр Сабиржанович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.27.06.2017.K/T.35.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шамшидинов Исроилжон Турғунович, техника фанлари доктори, профессор; Пулатов Хайрулла Лутпуллаевич, кимё фанлари доктори; Ҳамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Орол ҳудуди сульфатли қатламларини калий сульфати, натрий бикарбонати, аммоний сульфати ва буркеитга қайта ишлашнинг чиқиндисиз ва экологик мувозанатлаштирилган технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Са2+, Мg2+, 2Na+, 2К+ // 2Cl-, SO42- - Н2О системаларида бир, икки валентли катионларнинг хлоридли ва сульфатли тузлари фазовий мувозанатларини аниқлаш орқали Орол ҳудуди сульфатли қатламларининг ҳосил бўлиш механизми ҳамда уларни натрий, магний ва калий хлоридли ва сульфатли тузларига қайта ишлаш жараёни кетма-кетлиги асосланган;
намакобларнинг кимёвий таркиб ва климатик омилларга боғлиқ равишда уларнинг физик-кимёвий хоссалари ва буғланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлиқ аниқланган;
катта Орол денгизининг ғарбий чуқур сувли қисмидаги натрий сульфати миқдорининг соат мили бўйича, магний хлориди миқдори эса тескари соат мили бўйича цикл ўзгариши исботланган;
табиий мирабилит эритмаларидан буркеит олишнинг иккита, яъни табиий мирабилит эритмасини аммоний бикарбонати билан конверсиялаш ва табиий мирабилит эритмаси ва кальцинацияланган сода иштирокида чўктириш усуллари ишлаб чиқилган;
калий хлориди билан астраханитни конверсиялашда Na2SO4 - MgSO4 – KCl чўққиси томон 2Na+, 2K+, Mg2+, // SO42-- 2Cl- - H2O системасининг текислиги бўйича кесим ўтказиш йўли билан арканит, глазерит ва леонитнинг кристалланиш майдонлари аниқланган;
бир вақтнинг ўзида бишофит, аммоний сульфати ва натрий хлоридини олиш орқали мирабилит ва астраханитни натрий бикарбонати, буркеит ва калий сульфатига комплекс қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бир вақтнинг ўзида бишофит ва натрий хлоридини олиш билан Қорақалпоғистон сульфатли тузларини конверсия усулида натрий бикарбонати, буркеит, калий ва аммоний сульфатларга комплекс қайта ишлаш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
натрий бикарбонатини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP05947, 2019 й.). Натижада аммоний бикарбонати ёрдамида табиий мирабилитни озиқ-овқатга ишлатиладиган сода ҳамда аммоний сульфатига қайта ишлаш имконини берган;
Тюмрюк кони мирабилити ва аммоний бикарбонатини конверсиялаш асосида буркеит олиш технологияси «Қунғирот сода заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 16 августдаги 01-4991-сон маълумотномаси). Натижада халқ хўжалиги учун жуда муҳим бўлган содали маҳсулотларнинг ассортиментини кенгайтириш ва шу орқали фосфатсиз ювиш воситаларини ишлаб чиқариш учун асосий хомашёлардан бирини олиш имконини берган;
Орол денгизи астраханитини калий хлориди билан конверсиялаш асосида калий сульфатини олиш технологияси «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг «2019-2023 йилларда амалиётга жорий қилиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2019 йил 16 августдаги 01-4991-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон сульфатли тузларидан цитрус мевалар ва ёпиқ грунтлардан хлорсиз калийли ўғит ҳамда суюқ магний хлорати дефолиантини ишлаб чиқариш учун муҳим хомашё бўлган бишофит олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish