Sayt test rejimida ishlamoqda

Семенов Денис Ивановичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:«Суюқликларда тартиб параметрининг флуктуациялар динамикаси ҳамда уларнинг оптик ва акустик ҳодисаларда намоён бўлиши», 01.04.05 – «Оптика» ихтисослиги (физика-математика фанлари). Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: физика-математика фанлари номзоди.

Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: 28.04.2016/B2016.2.FM85.

Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти ва Самарқанд давлат университети ҳузуридаги 16.07.2013.FM/T.12.01 рақамли илмий кенгаш

Илмий маслаҳатчи: Сабиров Леонард Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Расмий оппонентлар: Коххаров Абдумуталиб Мамажонович, физика-математика фанлари доктори; Азаматов Зокиржон Тохирович, физика-математика фанлари доктори; Астанов Салих Хусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади: суюқлик термодинамик турғунмас ҳолатида махсус ва критик нуқталари яқинида сочилган ёруғлик спектрал таркибида намоён бўладиган тартиб параметрлари флуктуацияси динамикасининг физик механизмларини аниқлашдан иборат.

  III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: эритма махсус нуқтаси яқинида юқори частотали товуш тезлиги дисперсияси механизмига фазавий ўтиши экспериментал исботланган ҳамда махсус нуқтадан паст температураларда эритманинг микрогетероген тузилиши ва эритмада структуравий биржинслимаслик корреляция радиуси (~10 нм) аниқланган;

тартиб параметри флуктуацияларида гипертовушнинг нокогерент сочилиш жараёни спектри нозик структурасида намоён бўлиши экспериментал аниқланган. Тартиб параметри флуктуацияси динамикаси иккинчи тур фазавий ўтишлар Ландау назарияси билан ифодаланиши кўрсатилган. Эритманинг махсус нуқта температураси яқинида нозик структура компонентлари ортиқча спектрал кенгайиши механизми асосланган;

эритма махсус нуқтадан паст температурада «суюқлик–суюқлик» структуравий типидаги фазавий ўтиш аниқланиб структуравий фазавий ўтишда тартиб параметри флуктуацияси динамикасини ифодалашда Ландау назариясини қўллаш мумкинлиги асосланган;

«изотроп суюқлик – суюқ кристалл» фазавий ўтиш температураси яқинида ёруғлик анизотроп сочилиш спектри тортиши физик механизмлари аниқланган ҳамда спектр кенглиги ўзгариш динамикаси ва тартиб параметри флуктуацияси релаксация вақтини маълум температуравий оралиқда Ландау – де Жен ўрта майдон яқинлашиш назарияси билан ифодалаш мумкинлиги тажрибада исботланган;

суюқ кристалл изотроп фазасида критик ҳодисалар динамикасини изоҳлашда тартиб параметри флуктуацияси корреляция радиуси Ландау – де Жен назариясининг қўлланиш чегараси, фазовий ўтиш температураси яқинида изотроп фаза динамик хусусияти табиати коссовер характерга (ўрта майдонда флуктуационга) эга эканлиги тасдиқланган;

«изотроп суюқлик – суюқ кристалл» фазавий ўтишда, «суюқлик – суюқлик» структуравий фазавий ўтишда ва эритма махсус нуқтаси атрофида тартиб параметри флуктацияси динамикаси универсаллиги тажрибалар асосида аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: диссертацияда водород боғланиш тўрига эга бўлган эритмаларнинг структуравий-мувозанат ҳолати ва эритмаларда водород боғланиш тўри мавжуд бўлиш чегарасини аниқлаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

Водород боғланиш тўрига эга бўлган эритмаларнинг аниқланган структуравий-мувозанат ҳолатлари ва сочилган нурланишда топилган спектрал чизиқнинг нозик структурали спектр чизиқлари параметрлари 08–02–90252–Узб_а «Суюқлик–газ, cуюқлик–суюқлик, cуюқлик–қаттиқ жисм чегарасида фазавий ҳолатлар оптикаси» грантида кварц глобуляр кристаллар спектри характеристикаларининг таҳлил қилишда ишлатилган. Илмий натижанинг қўлланиши қисқа соҳали ношаффоф оптик филтрларининг нурга чидамлилигини ошириш имконини берди (Россия ФА Умумий физика институти Тўлқин тадқиқотлари илмий марказининг 2015 йил 8 июндаги маълумотномаси).

Эритмаларда тўрсимон водород боғланишининг мавжудлик чегараларини аниқлаш методикаси 0108U007555 «Водород боғланишнинг сув ва биоэритмалар хоссалари шаклланишида аҳамияти. Туз ва протеинлар таъсирида тўрсимон водород боғланишнинг турли хоссаларини ўзгариши» грантида махсус нуқтали эритмаларда кластерланиш жараёнларини назарий таҳлил қилишда ишлатилган. Илмий натижанинг қўлланиши сувли эритмаларда фазо-вақт наноўлчамли масштабларида барқарор структуралар олиш муаммосини ечиш имконини берган. (Украина Миллий академиясининг 2016 йил 16 февралидаги маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish