Ниёзов Алишер Камиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чармни пардозлаш жараёнида тўлдирувчи полимер композициялар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.14–Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Т1385.
Илмий раҳбар: Амонов Мухтор Рахматович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти, PhD.29.12.2018.Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Файзуллаев Нормурот Ибодуллаевич, техника фанлари доктори; Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пойабзал тагчарми учун янги полимер материаллар таркибини ҳамда тўлдирувчи сифатида қўллашнинг юқори самарали технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий ва иккиламчи хомашёлардан фойдаланиб, терини пардозлашнинг самарали усули яратилган;
полимер композициялар билан чармларни тўлдиришда полимерларнинг чарм юзасида структура ҳосил қилиши ва чарм эксплуатацион хоссаларининг яхшиланишига олиб келиши исботланган;
пойабзал тагчарми учун тўлдирувчи сифатида полимер материалларни олишнинг технологияси ишлаб чиқилган;
маҳаллий xомашёлар асосида полимер композициялар ишлаб чиқариш теxнологияси ва ишлаб чиқаришнинг оптимал теxнологик параметрлари ишлаб чиқилган;
тўлдирувчи полимер материалларнинг характеристикалари базавий таркиб билан таққосланган ва чармнинг тўлдирувчиси сифатида полимер материаллар қўлланиши мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий ҳамда иккиламчи хомашёлардан, чармни пардозлаш учун сувда эрувчан полимер композициялар таркибини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида олинган юқори сифатли тўлдирувчи полимер композициялар “Qarshi-Leather” МЧЖ ҚКда амалиётга жорий қилинган (“O‘ZCHARMSANOAT” уюшмасининг 2019 йил 7 ноябрдаги МЗ-3/2875-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёлар асосида самарали тўлдирувчи олишнинг технологик регламентини тузиш ҳамда импорт ўрнини босувчи тўлдирувчисини олиш ва унинг асосида чармларни тўлдиришнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш имконини берган;
олинган юқори сифатли тўлдирувчи композициялардан фойдаланиб пойабзал таг чарми учун мўлжалланган йирик шохли қорамол териларидан олинган чармларни тўлдириш технологияси “Qarshi-Leather” МЧЖ ҚКда амалиётга жорий қилинган (“O‘ZCHARMSANOAT” уюшмасининг 2019 йил 7 ноябрдаги МЗ-3/2875-сон маълумотномаси). Натижада чарм ярим тайёр маҳсулоти таннархини камайтириш, чарм навининг ортишига эришиш шу билан бирга чармнинг гигроскопик ва нам қайтариш хусусиятларини ошириш имконини берган.