Аюбов Гайратжон Тухтасиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иншоотларни пластинасимон континуаль модель асосида фазовий ҳисоблашнинг динамик усуллари», 01.02.04–Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/T19.
Илмий раҳбар: Усаров Махаматали Корабоевич, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.28.02.2018. Т/FM.61.01.
Расмий оппонентлар: Хожметов Гоибназар Хадиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедов Акром Бурханович, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бимоментли назария асосида биноларнинг динамик пластинасимон континуаль моделини такомиллаштириш ва сейсмик мустаҳкамликка ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пластиналарнинг бимоментли назариясининг асосий муносабатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган пластинасимон континуаль модель асосида бино ва иншоотларни сейсмик таъсирларга ҳисоблаш усуллари такомиллаштирилган;
геометрик тузилиши ва конструктив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бино пластинасимон континуаль моделини келтирилган эластиклик модули ва зичликларини аниқлашнинг аналитик ифодалари ишлаб чиқилган;
сейсмик таъсирларда пластинасимон континуаль модель доирасида кўп қаватли биноларнинг фазовий тебраниш шаклларини ҳисобга олган ҳолда кўндаланг ва бўйлама тебранишлар масалаларини сонли ечиш усуллари ишлаб чиқилган;
сейсмик таъсирларда пластинасимон континуаль модель асосида биноларни конструктив хосликларини ҳисобга олган ҳолда динамик ҳисоблаш алгоритми, дастури ва конструкцияларнинг хавфли кесимлари, кинематик ва динамик характеристикаларини аниқлаш услублари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иншоотларни пластинасимон континуал моделидан фойдаланиб, фазовий ҳисоблашнинг динамик усуллари тадқиқотлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
динамик юкламалар таъсиридаги биноларнинг пластинасимон конструкцияларида хавфли зоналарни аниқлаш учун ҳисоблаш услуби “Фарғонафуқаролойиҳа” МЧЖда “Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Аэропорт кўчасида жойлашган 250 ўринли №5 оилавий поликлиника қурилиши” объектининг динамик ҳисоблаш жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 февралдаги 770/06-18-сон маълумотномаси). Натижада бино конструкциясининг ишончлилигини 15–20% га ошириб, бинонинг зилзилабардошлигини таъминлаш имконини берган;
пластинасимон континуаль модель асосидаги ҳисоблаш услуби “Шўртан газ кимё комбинатининг тозаланган метан базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ҳудудида жойлашган бошқарув-маиший комплекс қурилиши” объектида бинони сейсмик таъсирларга ҳисоблашга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 февралдаги 770/06-18-сон маълумотномаси). Натижада ҳисоблаш жараёнига сарфланадиган вақтни 1,2 баробар қисқартириш имконини берган;
кўп қаватли бино ва иншоотларни бўйлама ва кўндаланг тебранишлари ҳақидаги масалаларни ечиш усули, шунингдек ҳисоблаш дастури “Шўртан газ кимё комбинатининг тозаланган метан базасида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш заводи ҳудудида жойлашган бошқарув-маиший комплекс қурилиши” объектининг лойиҳалаш ва қуриш жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2019 йил 4 февралдаги 770/06-18- сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш ишларининг аниқлиги ва самарадорлигини 18% га ошириш имконини берган.