Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашева Фарида Хужамкуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи) “Ўзбекистонда глобаллашув шароитида маънавий янгиланишнинг ўзига хос хусусиятлари”, 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1DSc/Fal.32.
Илмий раҳбар: Бегматов Абдуллажон Сирожиддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Алиев Бекдавлат Алиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: глобаллашув шароитида Ўзбекистонда маънавий янгиланишнинг ўзига хос хусусиятларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашувнинг моҳияти ва тўлдирилган таърифи, глобаллашув таъсири шароитида Ўзбекистонда маънавий янгиланишнинг зарурати асослаб берилган;
маънавий янгиланиш глобаллашувнинг салбий таъсирига жавоб берувчи  диалектик жараён сифатида миллий маънавиятни емирилишдан сақлаб қолувчи омил эканлиги очиб берилган; 
маънавият изчил, барқарор, қисман консерватив (дин), глобаллашув демократик ва динамик жараёнлиги, маънавий янгиланиш бу зиддиятни ҳал этишнинг устувор йўналиши эканлиги асосланган; 
демократия маънавиятга асосланиши ва маънавиятнинг рационаллашуви ва демократлашиб бориши, глобал маънавиятнинг интегратив хусусияти ва миллий маънавият билан уйғунлашувининг зарурати исботлаб берилган; 
маънавий янгиланиш ёшлар салоҳиятини (интеллектуал, маънавий) юзага чиқаришнинг омили эканлиги, глобаллашув ёшларда инновацион тафаккур (креативлик, танқидий таҳлил, ташаббускорлик, фаол ҳаётий позиция), ижтимоий шерикликни шакллантириши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Глобаллашув шароитида Ўзбекистонда маънавий янгиланишнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш асосида: 
«маънавий янгиланиш» категориясининг аниқлаштирилган ва тўлдирилган таърифидан, «глобаллашувнинг моҳияти ва зиддиятлари, глобаллашув жараёнларининг Ўзбекистоннинг ижтимоий тараққиётига таъсири» ҳақидаги хулосалардан Маданий антропология жамиятида Давлат илмий-техника дастури доирасида 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-068 рақамли «Ижтимоий шерикликнинг Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни ва роли» мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси фан ва технологиялар қўмитасининг 2017 йил, 28 декабрдаги ФТА-06-11/1676-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари, хулоса ва тавсияларидан фойдаланиш ижтимоий шериклик шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини тўлароқ ёритиш имконини берган;
тадқиқотнинг «маънавий янгиланиш, маънавиятни глобаллашувнинг зиддиятли таъсирига жавоби бўлиб, бу диалектик жараён, маънавиятни ижтимоий, маданий, тил каби генетик хусусиятлари орқали емирилишдан сақлаб қолиши» ҳақидаги илгари сурилган таклифлар ва тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимлари ва бўлинмалари томонидан ўтказилаётган маънавий тарғибот ишларида қўлланилган. Шунингдек, Республика маънавият ва маърифат маркази фаолиятида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги 2019 йил 3 майдаги ПК- 4307-сон Қарор дастурининг V боб «Маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган илмий-тадқиқот тадбирлари» 35-банди асосида «Жамиятда диний экстремизм ва терроризмга қарши ижтимоий профилактика механизмларини такомиллаштириш мавзусида илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш»да фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 5 июлдаги 02/09-904-19-сон маълумотномаси). Диссертация ғоялари бу соҳадаги ишларни амалга оширишда назарий асос бўлиб хизмат қилufy;
тадқиқотнинг «маънавият изчил, нисбатан консерватив, барқарор ва идеаллари абадий, глобаллашув демократик, ўзгарувчан, иқтисодий асосга эга бўлган динамик жараён, маънавий янгиланиш бу зиддиятни ҳал этишнинг стратегик йўли эканлиги» тўғрисидаги ғояларидан Россия фундаментал тадқиқотлар жамғармаси кўмагида Россия Федерацияси Курск давлат университетининг социологик илмий-тадқиқот лабораториясида 2018 йилда бажарилган 18-01 1-00739 рақамли «Россия макроминтақасининг ривожланишини стратегик режалаштиришнинг ижтимоий-маданий асослари (Марказий Қора тупроқ ҳудуди мисолида)» мавзусидаги илмий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Россия Федерацияси Курск давлат университетининг 2019 йил, 22 апрельдаги 179-02-сон маълумотномаси). Диссертация ғоялари лойиҳа натижаларини амалга оширишда назарий тавсия сифатида қўлланилган; 
«демократия маънавиятга асосланиши ва маънавиятнинг илм-фан ва инновациялар тараққиёти натижасида рационаллашуви ва демократлашиб бориши, глобал маънавиятнинг интегратив хусусияти, унда турли-туманлик асосида бирхиллик акс этиши, глобал маънавиятнинг миллий ўзликни англаш, анъанавийлик, миллий қадриятларга таянган миллий маънавият билан уйғунлашувининг зарурати» тўғрисидаги фикрларидан Фарғона давлат университетида 2015–2017 йилларда бажарилган А-1-099 рақамли «Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш концепциясининг аҳамияти» мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 апрелдаги 19-03-1690-сон маълумотномаси). Мазкур фикрлар жамиятда маънавий-ахлоқий хавфсизликни таъминлаш ва ёшлар маънавий потенциалини ривожлантиришга қаратилган ишларнинг самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатган;
«маънавий янгиланиш ёшларда инновацион тафаккур, креативлик, танқидий таҳлил, яратувчанликка таянган фаол ҳаётий позицияни, ижтимоий шерикликни шакллантириши, интеллектуал ва маънавий салоҳиятини ривожлантириш ва реализация қилиш омили эканлиги» ва тарихий маънавий мерос ва миллий қадриятларни замонавийлик билан уйғунлаштиришнинг муҳимлиги, ёшларни касбга тайёрлашда бозор иқтисодиёти шароитида миллий касб-ҳунарлар миллий маънавий тараққиёт учун замин яратиши тўғрисидаги фикрларидан 2015-2017 йилларда бажарилган А-1-41 рақамли «Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ўқув ишлаб чиқариш тизимида миллий анъанавий база ҳамда ушбу йўналишда таълим бериш жараёнининг амалий-услубий асосларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида яратилган ўқув услубий мажмуани ва лойиҳа доирасида нашр этилган «Ёшларни қўшимча касбга тайёрлашга анъанавий-замонавий ёндашиш» услубий қўлланмани назарий таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 19-03-1690-сон маълумотномаси). Диссертация хулосалари ёшларни касбга тайёрлаш ишларининг натижадорлигини таъминлашга қаратилган тарғибот ишларига хизмат қилган; 
модернизация шароитида маънавий янгиланишнинг роли, миллий ва глобал маънавиятнинг доимий диалоги, миллий ўзликни англаш, миллий ва глобал маънавиятнинг тенденциялари, қадриятлар трансформацияси, маънавий янгиланиш жараёнида ёшларнинг ўрни ҳақидаги фикрлари ва тавсиялари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил апрель ва май ойларида эфирга узатилган «Бедорлик», «Таълим ва тараққиёт», «Гулшан» эшиттиришлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 4 июндаги Oz\R-1-104 сон маълумотномаси). Берилган илмий хулоса ва амалий таклифлар эшиттиришларнинг савияси ва сифатини яхшилашга самарали таъсир кўрсатган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish