Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрназаров Одилжон Камильевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқий Осиёда ислом дини тарқалиши ва унинг минтақавий хусусиятлари”, 07.00.04–Диншунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tar184.
Илмий раҳбар: Низомиддинов Нажмиддин Ғуломович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.27.04.2018.Isl/Tar/F.57.01. 
Расмий оппонентлар: Хўжаев Аблат Ходжаевич, тарих фанлари доктори; Исҳоқов Мирсадик Мирсултанович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хитой тарихига тааллуқли VIII-XV асрлар, Корея тарихига оид XI-XV асрлар, Япония тарихига доир XVII-XIX асрларда Шарқий Осиёда ислом динининг тарқалиши, минтақадаги дастлабки мусулмонларнинг мавжуд маҳаллий шароитларга мослашиш жараёнлари натижасида шаклланган “Шарқий Осиё ислом маданияти”нинг минтақавий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Шарқий Осиёда ислом динининг тарқалиши ва мусулмон жамоаларининг пайдо бўлиши жараёнида ўлка мусулмонлари ижтимоий ва диний ҳаётини тартибга солувчи – “Зу Тан” (“Хитойда яшаётган хорижлик”), “Фан Кэ” (“Маҳаллий мусулмонларнинг авлодлари”), “Фан Хуэ” (“Хорижликлар учун махсус мактаблар”), “қозилик бўлими” (мусулмонларни диний ишларини ҳал қилиш учун масъул), “учлик маъмурияти” (имом, хатиб ва муаззиндан иборат бўлган ва мусулмонларнинг кундалик масалалари билан шуғулланган) каби 10 га яқин алоҳида ҳуқуқий тизимлар юзага келганлиги исботланган;
минтақа ижтимоий, маданий ва иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этган мусулмонларга аҳоли сиёсий компетенциясини аниқлаш ва ҳукумат ишларига жалб этиш бўйича таъсис этилган давлат имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, масъул лавозимларни эгаллаганликлари аниқланган;
Шарқий Осиёда мусулмон аҳолининг сони ортиши ва улар минтақа ижтимоий, маданий ва ҳуқуқий ҳаётида ўз ўринларига эга бўла бошлаши натижасида “ҳуэй” (“дунган”) – янги мусулмон этник гуруҳи шаклланганлиги асосланган;
Шарқий Осиёдаги мусулмонлар учун исломий билимларни минтақада мавжуд диний эътиқодларга оид тушунчалар асосида синкретик, систематик ва назарий шаклда ўрганиш имконини берувчи ҳамда ислом манбалари, таълимотлари ва қарашларининг оммалашувига олиб келган “хан китоб”лари яратилиши жараёни очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шарқий Осиёда ислом дини тарқалиши ва унинг минтақавий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ислом ва Шарқий Осиё динлари таълимотларидаги бирламчи ғоялар таҳлилига оид маълумотлардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диншунослик” таълим йўналиши талабалари учун “Диншуносликка кириш” фанидан ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 24 августдаги 603-сон буйруғи асосидаги ўқув адабиётининг нашр гувоҳномаси). Ушбу ўқув адабиёти диншунос мутахассисларда дин билан боғлиқ маълумотларни холис, илмий-таҳлилий тадқиқ этиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга хизмат қилган;
ислом дини нафақат мусулмон мамлакатлар, балки мусулмонлар аҳолисининг озчилигини ташкил қиладиган минтақалар тарихида ўзига хос эътиқодий, ҳуқуқий ва маданий тизимларни шаклланишига таъсир кўрсатганлигига оид маълумотлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вазифалардан ҳисобланган ислом тарихи ва маданияти йўналишидаги янги тадқиқотлар натижаларидан илмий-маданий жамоатчиликни кенг хабардор этиш ҳамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича илмий-амалий ва методик ўқишлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2019 йил 6 сентябрдаги 02-314-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижа ислом динининг Ер юзи бўйлаб тарқалиши ва мусулмонларнинг маҳаллий тамаддунлар белгиларига мослашуви билан боғлиқ равишда дунёга келган тараққийпарвар ғоялар, бағрикенглик каби умумбашарий қадриятлар бугунги кун ўқувчисининг дунёқарашини шакллантиришга хизмат қилган;
Шарқий Осиёда ислом дини кенг тарқалиши жараёнида Юан-мўғул империяси томонидан Хитойга кўчириб келинган марказий осиёликлар орасидаги илм-фан вакиллари ҳукумат таъсис этган илмий марказларда тиббиёт, таржимонлик, астрономия ва тақвимшунослик соҳалари бўйича муваффақиятларга эришганликлари ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистондаги ислом цивилизация маркази вазифалардан бири ҳисобланган – мамлакатимиз ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепцияни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг 2019 йил 11 сентябрдаги 335/19-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижа ислом дини одамларни, барча миллат ва халқларни ҳамиша нурли ҳаётга, эзгулик, ўзаро дўстлик ва инсонийликка даъват этишини, унинг асл, гуманистик мазмунини теран таҳлил этиш, жаҳон аҳлини бир мақсад йўлида – жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш йўлида бирлаштирган;
Шарқий Осиё минтақасида тарафдорлари кўпчиликдан иборат буддавийлик, конфуцийлик, даочилик ва синтоийлик таълимотлари орасида ислом дини тинч ва тадрижий равишда тарқалганлиги ҳақидаги хулосалардан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Ўзбекистондаги турли конфессиялар ўртасида диний бағрикенгликни таъминлаш юзасидан ўзаро ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишларини йўлга қўйиш, республикамиздаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларида бир қатор ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 7 октябрдаги 5483-сон маълумотномаси). Мазкур адабиётларда бугунги кундаги кўпқутбли жамиятда асосий таҳдид бўлиб келаётган диний ва миллий асосдаги низоларнинг олдини олиш йўллари очиб берилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish