Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажиев Азиз Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳадисларнинг диний ақидапарастликка қарши моҳияти”, 24.00.01–Ислом тарихи ва манбашунослиги (исломшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Tar210.
Илмий раҳбар: Исламов Захид Махмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc.26.04.2018.Isl/Tar/F.57.01. 
Расмий оппонентлар: Мунавваров Зохилло Иномходжаевич, сиёсий фанлар доктори, профессор, Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳадисларнинг мутаассиб оқимлар ғояларига қарши курашдаги моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“ас-Сиҳоҳу-с-ситта” ҳадис тўпламларида динда фирқаланиш ва ақидавий бўлинишлар қораланган ҳадисларни аниқлаш ва тизимлаштириш орқали дунёвийлик ва динийлик тамойилларини уйғунлаштириш йўллари асослаб берилган;
исломшунос олимларнинг ҳадислардан фойдаланиш услуб ва ёндашувлари асосида мутаассиб оқимлар томонидан ҳадисларга нисбатан талқинларнинг ғаразли манфаатларга йўналтирилган бузғунчи ва вайронкор хусусиятлари исботланган;
мутаассиб оқимлар ғояларида ҳадисларнинг зоҳирини олиш, мансух ривоятлардан фойдаланиш, фиқҳий ва ақидавий масалаларда, асосан битта ҳадис орқали ҳукм чиқариш каби услублардан фойдаланилиши аниқланган ва ушбу услубларнинг илмий асоссизлиги далилланган;
жиҳод, ҳижрат ва шаҳид каби тушунчалар мутаассиб оқимлар томонидан тор диний тушунча сифатида талқин қилиниши, бироқ уларнинг аслида дунёвий тараққиёт йўлини тутган мамлакатлар ижтимоий-маънавий ҳаётида соғлом ва маърифий куч сифатидаги аҳамияти ҳадислар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳадисларнинг диний ақидапарастликка қарши моҳияти бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ҳадисларнинг дунёвий давлатда дунёвийлик ва динийлик уйғунлигини таъминлашдаги аҳамиятига доир доир маълумотлар, хулосалар, таклифлар ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий-маданий жамоатчилик, хусусан ёшларни кенг хабардор этиш, соҳа ходимларининг касбий маҳоратини ошириш бўйича методик ўқишларда, каталоглар, альбомлар, илмий-амалий материаллар базасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2019 йил 17 сентябрдаги 02/338-сон маълумотномаси). Натижада ўсиб келаётган ёш авлодда ислом динининг маърифий ва бунёдкор моҳияти, айниқса экстремистик оқимларнинг соф исломдан йироқ эканлиги ҳақида тўғри тасаввур ва кўникмалар шакллантирилган;
мутаассиб оқимлар томонидан ҳадислардаги жиҳод, ҳижрат ва шаҳид тушунчаларига берилган талқинларнинг тараққиётга таҳдид туғдирувчи вайронкор характерга эга эканига доир хулосалардан Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг маслаҳат марказлари тингловчилари учун ташкил қилинган махсус курсларда фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 16 февралдаги 04/25-18-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари хотин-қизлар онгида ҳадисларнинг дин ниқоби остидаги ва бошқа таҳдидларнинг олдини олишдаги аҳамиятини баҳолаш ҳамда уларга қарши илмий асосли мафкуравий иммунитетни шакллантиришга хизмат қилган;
мутаассиб оқимларнинг ҳадисларга нисбатан талқинларнинг ғаразли манфаатларга йўналтирилган исёнкор ва вайрон этувчи хусусиятга эга эканига доир далиллардан Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг кенг жамоатчилик, хусусан, ёшларда экстремизм ва терроризм сингари мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитет шакллантиришга қаратилган замонавий илмий тадқиқот ишлари, маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2019 йил 17 сентябрдаги 341/19-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик, ҳалоллик руҳида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳамоҳанг шахс сифатида камол топишига олиб келган;
дунёвий давлат ижтимоий-маънавий ҳаётида жиҳод, ҳижрат ва шаҳидлик тушунчаларининг асл маърифий ва бунёдкор моҳиятини очиб беришга қаратилган таклиф ва хулосалардан  Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларининг имом-хатиблар ва отинойиларнинг билим-савиясини ошириш борасида ташкил этилган махсус курсларнинг «Исломдаги ғоявий ихтилофлар, оқимлар ва фирқалар: тарих ва бугунги кун», «Соғлом ва маърифий мазмунга эга бўлган диний тушунчаларнинг ғаразли мақсадларда талқин этилиши» номли маъруза матнларида, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний ўқув юртлари талабаларида ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни ошириш учун ишлаб чиқилган “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 8 октябрдаги 55/9-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчилик, хусусан, ёшларни ҳадислардаги диний бағрикенглик, умуминсоний қадриятлар, эзгу ғоялар билан яқиндан таништиришга, уларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар узвийлиги руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
жамият ҳаётида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришда ҳадислар ҳамда Мовароуннаҳр муҳаддисларининг илмий мероси ўрнига оид хулосалардан “Ҳидоят сари”, “Имом Бухорий сабоқлари”, “Буюк юрт алломалари” телекўрсатувлари сценарийларии тайёрлаш орқали “Ўзбекистон” ва “Маданият ва маърифат” телеканалларида эфирга узатилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 2 октябрдаги 01-35-2050-сон ва 01-16/406-сон маълумотномалари). Натижада, ёшларда аждодлар илмий-маънавий меросини ўрганиш, миллий ўзликни англаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини шакллантиригаш хизмат .

Yangiliklarga obuna bo‘lish