Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейдаметова Гульнара Утарбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ асрнинг 60–80-йилларида Қорақалпоғистон шаҳар аҳолисининг кундалик ҳаёти”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2017.3.PhD/Tar203.
Илмий раҳбар: Шадманова Санавар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти, DSc.06.01.2018.Tar.56.01.
Расмий оппонентлар: Маҳкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Давлетияров Мададбай Максетович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ургенч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1960–1980 йилларда Қорақалпоғистон шаҳар аҳолисининг кундалик ҳаёти тарихини яхлит ҳолда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Нукус, Тахиатош, Хўжайли, Тўрткўл, Чимбой, Қўнғирот каби шаҳарлар аҳолиси сонининг миграция ҳисобига шаклланганлиги, бу эса республикада шаҳар аҳолиси таркибига таъсир кўрсатган ҳолда шаҳар салмоғининг ортиши ва  уларнинг «ёшариши»га олиб келганлиги аниқланган;
республика иқтисодий-ижтимоий ҳаётидаги муаммолар (моддий таъминотнинг паст эканлиги, озиқ-овқат ва уй-жой танқислиги, маиший, экологик муаммолар ва б.) шаҳар аҳолисининг турмуш даражасига салбий таъсир кўрсатиб, турли касалликлар (анемия, юқумли касалликлар, ўлим даражасининг юқорилиги ва б.)га сабаб бўлганлиги асосланган;
шаҳар аҳолисининг қишлоқ аҳолисига нисбатан кундалик ҳаёти трасформацияга кўпроқ учраганлиги (моддий маданият, янгича оилавий муносабатлар, урф-одатлар ва дам олишнинг ташкил этилишидаги ўзгаришлар), шунингдек зарарли одатлар (ичкиликбозлик, жиноятчилик)нинг кучайиши ва бунга таъсир қилган омиллар очиб берилган;
аҳолининг барча қатламлари орасида социалистик маданиятни кенг ёйишга қаратилган тадбирлар (клублар, китобхонлик, кино, театр ва б.) аҳолининг кундалик ҳаётидаги ўзгаришлар ва ўша давр кишиларининг қарашларига бевосита таъсир кўрсатганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
ХХ асрнинг 60–80-йилларида Қорақалпоғистон шаҳар аҳолисининг кундалик ҳаёти  асосида: 
1960–1980 йилларда Қорақалпоғистон шаҳарларидаги миграция жараёнлари, турар жойлар, ижтимоий-маданий ва маиший  объектлар қурилиши, шаҳарликлар шахсий ёрдамчи хўжаликларининг ривожланишига оид хулоса ва маълумотлардан Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоғистон тарихи (1991–2015 йй.)” лойиҳасининг “Хўжалик ва кундалик ҳаёт масалалари, аҳолини турар жой билан таъминланганлик даражаси” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 17 апрелдаги 701/55-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар Қорақалпоғистоннинг 1960–1980 йиллардаги шаҳар аҳолиси кундалик ҳаётининг умумий манзарасини кўрсатишга ҳамда ҳудудий хусусиятларини аниқлашга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон шаҳарларида ижтимоий инфратузилманинг шаклланиш жараёни, яшаш маданиятининг ривожланиши, ҳаёт даражаси ва шаҳарликларнинг бандлигига оид олинган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи методик марказда амалга оширилган ПЗ-2017092849 рақамли “Ўзбекистон мустақилликка эришишининг тарихий шарт-шароитлари: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий омиллар” инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2019 йил 16 майдаги 3/1255–1467-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ва хулосаларнинг қўлланилиши замонавий шаҳар инфратузулмасининг режалаштирилиши масаласига аниқлик киритишга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон шаҳарларининг тарихий ўтмиши билан боғлиқ материаллардан И.В. Савицкий номидаги Санъат давлат музейида XX асрнинг 30–60-йилларида қорақалпоқларнинг турмуши ва уй интерьерига бағишланган кўргазма-экспозицияларини яратишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 20 мартдаги 2-04/526-сон маълумотномаси). Ушбу экспозициялар музейга ташриф буюрганларнинг тарих, архитектура, шаҳарсозлик, шаҳар маданияти ва аҳолининг кундалик ҳаёти, республика аҳолисининг маънавий қадриятлари бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish