Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухамедов Неъматулло Асатуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта асрларда Шош воҳаси олимларининг ислом маданияти ва илм-фанига қўшган ҳиссаси”, 24.00.01–Ислом тарихи ва манбашунослиги (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tar137.  
Илмий раҳбар: Исломов Зоҳиджон Маҳмудович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон халқаро ислом академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон халқаро ислом академияси, DSc 26.04.2018. Isl/Tar/F.57.01. 
Расмий оппонентлар: Остонақулов Икромитдин тарих фанлари доктори,  профессор в.б.; Агзамова Гулчеҳра Азизовна тарих фанлари доктори; Султонов Ўктамбек Абдулғаниевич, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўрта (IX-XV) асрларда Шош воҳаси олимлари –  муҳаддислар, фақиҳлар, суфийларнинг ислом маданияти ва илм-фанига қўшган ҳиссасини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
“Ҳастимом” мажмуасидаги “Қаффол Шоший мақбараси”, “Бароқхон”  ва “Мўйи Муборак” мадрасалари, “Намозгоҳ”, “Тилла Шайх”, “Ҳазрати Имом” масжидлари тарихи ва уларнинг минтақа ислом маданиятида тутган ўрни кўрсатиб берилган; 
Ҳазрати Имом (Ҳастимом) Абу Бакр Қаффол Шошийнинг ислом дунёсидаги тутган нуфузи унинг ҳаёт йўли, мероси ва дипломатик фаолияти асослаб берилган;
Шошда ҳадис илми ривожи жараёнлари Марказий Осиёдаги турли илмий­маданий марказларга қиёсан ўрганилиб, Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид Шоший, Абу Саъид  Исо ибн Солим Шоший, Абу Муҳаммад Жаъфар ибн Шуайб Шоший, Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Хузайм Шоший, Абу Али Ҳасан ибн Соҳиб ибн Ҳамид Ҳофиз Шоший 70 га  яқин каби кўплаб муҳаддислар г ҳаёти ва фаолияти, ислом маданиятига қўшга хиссалари очиб берилган;
Абулҳасан ал­¬Қосим ибн Имом Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ал -Қаффол аш-Шоший, Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Ҳомид ал­Имом аш-Шоший, Тоҳир ибн Абдуллоҳ ал-Илоқий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Довуд Ризвон ал­Илоқий каби 20 дан ортиқ шошлик фақиҳлар номлари аниқланиб, Бағдод фиқҳ марказида тутган ўрни исботлаб;
Шайх Зайниддин Кўйи Орифоний, Занги ота, Шайх Умар Боғистоний, Шайх Хованди Тоҳур, Хожа Убайдулло Аҳрор каби 10 дан ортиқ сўфийлар ҳаёти, фаолияти ва илмий­маънавий мероси ва уларнинг ислом маданиятидаги ўрни асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўрта асрларда Шош воҳаси олимларининг ислом маданияти ва илм-фанига қўшган ҳиссаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Қаффол Шоший (Ҳастимом мажмуаси)”, “Шайх Хованд Тоҳур мажмуаси”, “Занги ота мажмуаси”, “Мусулмон сайёҳларини Ўзбекистонда кутиш бўйича йўриқнома”, “Land of Civilization” каби ўзбек, рус ва инглиз тилларида китоб, рисола, буклет ва видеороликларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3514-сон Қарори ижроси юзасидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида амалиётда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 12 октябрдаги 5639-сонли далолатномаси). Натижалар ёшларда ўз халқи тарихини англаш, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш одобларини ўрганишда ёрдам берган; 
Абу Бакр Қаффол Шошийнинг Византия империяси ва Араб халифалиги ўртасидаги дипломатик маҳорати хусусан, унинг Византия ҳарбий қўмондони Тағфур томонидан Бағдод халифасига юборган шеърий мактуб-ультиматумига жавоб ёзишдаги роли; Рум императори қўлида асирликда бўлган ўн минг мусулмонни асирликдан озод қилишдаги иштироки тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институтида бажарилган И1-ФА-Г003 ИЗ-2015-0907175446 рақамли “Ўзбекистонда элчилик хизмати тарихидан лавҳалар” (2015–2017 йй.) инновацион  лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2019 йил 29 октябрдаги 3/1255-2848-сонли маълумотномаси). Натижалар ёшларда ўзбек дипломатия тарихи ва ютуқлари, турли тарихий жараёнларни ўрганиш ва тадқиқ этиш мақсадларига хизмат қилган;
Қаффол Шоший, Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Абу Бакр Шоший, Абдулло ибн Авона Шоший, Абу Али Ҳофиз Шоший, Абу Бакр Умар Шоший, Аҳмад Одамий Шоший, Ҳомид Шоший, Абу Исҳоқ Иброҳим Шоший Шайх Хованд Тоҳур каби алломаларнинг фаолиятига доир қомусий маълумотлардан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бажарилган И-2015-1-20 рақамли “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирлари” энциклопедияси” (2015–2016 йй.) инновацион лойиҳаси асосида “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирлари энциклопедияси” китобини тайёрлашда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2019 йил 15 октябрдаги 02/376-сонли маълумотномаси). Натижада китобхонларда ўрта аср алломалари, аждодларимиз ҳаёт йўллари, илмий меросига доир қомусий маълумотларни ўрганишда ёрдам берган.
суфийлар ҳаёти, фаолияти ва илмий­маънавий мероси, уларнинг ислом маданиятидаги ўрни тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида бажарилган ФА-Ф1-027 рақамли Марказий Осиё халқлари ёзма меросини ўрганиш: манбашунослик ва матншунослик тадқиқотлари (ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалари асосида)” (2011–2016 йй.) фундаментал грантда фойдаланилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2019 йил 29 октябрдаги 3/1255-2848-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Занги ота зиёратгоҳи биноларидаги эпиграфик ёзувлар, қабртошдаги битиклар, оят, ҳадис ва ҳикматли шеърларни тўлиқ ҳолда ўрганиш ва уларга  аниқлик киритиш имконини берган; 
Абу Бакр Қаффол Шоший “Жавомиу-л-калим” асаридаги бағрикенглик ва маърифатпарварлик масалалари ифодаланган. Хрестоматияда Хожа Убайдулло Аҳрорнинг халқ фаровонлиги ва юрт тинчлигига қўшган ҳиссаси; ўрта асрларда Шош (Тошкент)да фаолият кўрсатиб, ислом маданияти ривожига ҳисса қўшган олимлар асарларидан олинган тарихий факт, ўгит ва афоризмларни ёритишда Республика Маънавият ва маърифат марказида амалга оширилган “И-2014-1-51 рақамли “Мафкуравий жараёнларнинг миллий ўзликка салбий таъсирининг олдини олиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида хрестоматияни тайёрлаш ва чоп этиш” мавзуидаги инновация лойиҳаси асосида чоп этилган “Маънавий тарбия: хрестоматия” китобида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 15 октябрдаги 02/09-1409-сон маълумотномаси). Хрестоматиядаги натижалар ёшларни маънан баркамол инсон бўлиб улғайишида аждодлар мероси, уларнинг ўгит ва афоризмларини ўрганиш имкониятини яратган.
Шайх Зайниддин Кўйи Орифоний, Занги ота, Шайх Умар Боғистоний, Шайх Хованди Тоҳур, Хожа Убайдулло Аҳрор каби 10 дан ортиқ Шош олимларининг ҳаёти ва фаолияти, ислом маданиятига қўшган хиссасига оид маълумотлардан “Ўзбекистон”, “Ўзбекистон тарихи” телеканалларида “Мўъжизалар макони”, “Муқаддас қадамжолар”, “Мозийдан садо”, “Мавзу” ва “Буюк юрт алломалари”; “Маданият ва маърифат” телеканали орқали  “Буюк аждодларимиз” кўрсатуви, “Хожа Убайдулло Аҳрор” ҳужжатли фильми; “Дунё бўйлаб” телеканали “Зиёрат” дастурида Шайх Хованд Таҳур меъморий ёдгорлиги; “Маҳалла” телеканали “Машварат”, “Йўл бўлсин” кўрсатувлари ҳамда “Маҳалла” радиоканали “Маърифий суҳбатлар” (Абу Бакр Умар Шоший, Занги ота ва Шайх Хованд Таҳур тарихи) эшиттириши; “Тошкент” телеканали “Тошкентнома” кўрсатувлари ҳамда “Мустақиллик иншоотлари. Зангиота” ҳужжатли фильмлари ва кўрсатувлари сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг телеканаллари 2019 йил 8 октябрдаги 01-35-2084-сон, 2019 йил 4 октябрдаги 01-16/409-сон, 2019 йил 4 октябрдаги 08-14-391-сон, 2019 йил 8 октябрдаги 01-18-111-сон, 2019 йил 7 октябрдаги 01-16-598-сон маълумотномалари). Бу омма, айниқса, ёшларда ислом маданияти ва аждодларимиз тарихига нисбатан эҳтиром туйғуларини янада кучайтиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish