Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Собир Назарқосимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиззах вилояти топонимларининг семантик хусусиятлари», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil775.        
Илмий раҳбар: Холманова Зулхумор Турдиевна,  филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSс.27.06.2017.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор; Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах вилояти топонимларини лексик-семантик жиҳатдан таснифлаш, шу асосда лексик бирликларнинг номлаш хусусиятини ёритиш,  топонимлар семантикасини таҳлил қилиш, маданий семаларнинг ифодаланиш даражасини аниқлаш, Жиззах вилояти топонимиясининг бошқа ҳудуд топонимлари билан муштарак ва ўзига хос жиҳатларини белгилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топонимларнинг халқ тарихи, маданияти, ижтимоий муносабатларини ёритувчи лисоний бирлик сифатидаги семантик хусусиятлари очиб берилган;
топонимлар семантикасидаги маданий семалар аниқланган; топонимларнинг шаклланишида шахс омилининг ўрни аниқланган;
топонимлар учун мотив ҳисобланган ва луғавий асос қилиб олинган белги-хусусиятлар, ҳаракат-ҳолат тушунчалари фактик материаллар асосида далилланган;
Жиззах микротопонимиясининг бошқа ареаллар билан умумий жиҳатлари ва ўзига хос фарқли хусусиятлари аниқланган.
Жиззах топонимларининг ўзига хос лексик-семантик, грамматик моделлари ишлаб чиқилиб, табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий топонимлар  семантикаси асосланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жиззах вилояти топонимларининг семантик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида: 
топонимларнинг халқ тарихи, маданияти, ижтимоий муносабатларини ёритувчи лисоний бирлик сифатидаги семантик хусусиятлардан ОТ-Ф6-062 рақамли “Орол ҳавзасида кечаётган гидрологик ва табиий геграфик жараёнларнинг айрим қонуниятларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 16 октябрдаги 89-03-4037-сон маълумотномаси). Натижада ҳажм жиҳатидан кичик бўлган географик объект  ҳамда  рельеф  номларини ҳам  қайд этиш имконияти яратилган;
топонимларни лисоний жиҳатдан таҳлил қилиш, айниқса, семантик хусусиятларини ўрганиш халқнинг миллий, этник, ижтимоий-сиёсий, маданий тарихини, тилнинг тарихий тараққиёти ва такомилини ёритишда, тилнинг номинатив, коммуникатив, аккумулятив функциялари моҳиятини акс эттиришдаги аҳамиятига доир келтирилган мисоллар асосидаги илмий хулосалардан  ИТД-А-1-118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш”(2015–2017) номли илмий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 1 июлдаги 89-03-2351-сон маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий асарларида келтирилган топонимлар, маъмурий-ҳудудий бирликларга оид изоҳлар  янада кенгайтирилган;
Жиззах вилояти топонимларининг лексик-семантик, табиий-географик, ижтимоий-иқтисодий асослари ва хусусиятларига оид хулосалардан Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги топонимик комиссия томонидан вилоятдаги табиий-географик объектлар, хусусан, аҳоли манзиллари  номини ўзгартириш, янгиларига ном бериш, тартибга солишда, тарихий номларни тиклашда, маҳалла номларини ўзгартиришда, ёзилишидаги имловий хатоларни бартараф этишда фойдаланилган (Жиззах вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 11 июлдаги 05-156-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикасининг топонимик сиёсатини бажаришга, ҳудуд топонимларида тарихий номларни тиклашга, туркий номлар миқдорининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish