Sayt test rejimida ishlamoqda

Аметов Темирбек Алмасбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий сиёсий жараёнлар (1989 2014 йиллар)», 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Tar85.
Илмий раҳбар: Кощанов Бахытбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, Қорақалпоқ ижтимоий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Расулов Абдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор; Утемуратов Бахрам Бекмуратович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикасида мустақиллик давридаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг 80-йиллари охирида Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий вазиятнинг кескинлашиб бориши ва унинг мудҳиш оқибатлари, миллий ўзликни англаш жараёнларининг тобора кучайиши таъсирида яратилган Қорақалпоғистон Республикаси давлат суверенитети тўғрисидаги Декларацияда Ўзбекистон Республикаси таркибида Қорақалпоғистон суверенитетининг илк тамал тоши қўйилганлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинишида халқ иштироки тарихий далиллар билан асосланган;
Ўзбекистон Республикаси таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, фуқароларнинг турмуш даражасини ошириш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришнинг назарий-концептуал асослари яратилганлиги мавжуд ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар асосида тарихийлик контекстида очиб берилган;
Қорақалпоғистон Республикаси сиёсий тизимида юз берган ислоҳотлар, хусусан, Жўқорғи Кенгес, Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий бошқарув ҳокимиятларнинг ривожланишидаги устувор эволюцион ўзгаришлар, Жўқорғи Кенгес томонидан қабул қилинган қонунларнинг амалга оширилиши ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар таъсирини кучайтиришга йўналтирилганлиги асослаб берилган;
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракатларнинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгашлари, жамоат бирлашмалари фаолиятини кенгайтириш, ижтимоий-сиёсий фаолликни ошириш ҳамда унинг таъсирини кучайтиришга йўналтирилган устувор стратегик йўналишлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қорақалпоғистон Республикаси энг янги тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
Ўзбекистон сиёсий партиялар ва ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашлари, жамоат бирлашмаларининг фуқаролик жамиятини қуришдаги ўрни ҳақидаги натижалардан «Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий-техник йўналишлари доирасида ФА-ИЗГОО2 рақамли “Қарақалпақстан тарийхы (1991–2015-жыллар)” китабын таярлаў ҳәм баспадан шығарыў» инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2019 йил 27 мартдаги 53/1-сон маълумотномаси). Натижаларининг қўлланилиши мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-сиёсий жараёнлар тўғрисида тўлиқ ахборот бериш ва илмий билимларини ривожлантириш имконини яратган;
Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган маданий-маърифий соҳалардаги натижалардан Қорақалпоқ давлат ўлкашунослик музейининг «Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасининг ривожланиши» мавзусидаги экспонатлар базасини бойитишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2017 йил 4 январдаги 2-04/6-сон маълумотномаси). Бу музейга ташриф буюрувчилар учун маълумотлар базасини яратишга ва Қорақалпоғистон Республикаси тўғрисида тўлиқ ахборот беришга хизмат қилган.
Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий соҳалардаги эришилган натижалар ва мавжуд муаммолари ҳамда уларнинг ечимларига оид хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси «Qaraqalpaqstan» телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги «Assalawma aleykum Qaraqalpaqstan!», «Xabar» (қорақалпоқ тилида) кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг «Qaraqalpaqstan» телеканалининг 2019 йил 12 августдаги 01-02/333-сон маълумотномаси). Бу кенг халқ  оммасига ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар олиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish