Исмаилов Алишер Агзамовичнинг
докторлик диссертациясиҳимоясиҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ўзбекистон Республикаси пул тизимини мустаҳкамлашнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш» 08.00.07-Молия. Бухгалтерия ҳисоби (иқтисодиёт фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: гувоҳнома LA № 0000299.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.I136.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Т.И. Бобакулов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, Тошкент Ирригация ва мелиорация институти ва Тошкент Молия институти, 16.07.2013.I.31.01.
Расмий оппонентлар: О.К. Иминов, иқтисод фанлари доктори, профессор; Ф.И. Мирзаев, иқтисод фанлари доктори; А.У. Бурханов, иқтисод фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиёт пул тизимини мустаҳкамлашнинг назарий – услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта молиялаш ставкаси ва мажбурий захира талабномаларининг базавий ставкасини инфляция даражасига мутаносиб равишда пасайтириш ҳамда тижорат банклари кредитларининг номинал фоиз ставкалари барқарорлигини таъминлаш йўли билан тижорат банкларининг кредит экспансиясини рағбатлантириш орқали монетизация даражасини оширишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
пул массаси ўсиш суръатларининг барқарорлигини таъминловчи монетар сиёсат инструментларидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштириш ва пул бозорини ривожлантириш асосида пуллар таклифини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган;
миллий валюта – сўмнинг қадрсизланиш суръатини пасайтириш учун конверсион операциялар ҳажмини ошириш асослаб берилган;
пуллар таклифини таргетлаш шароитида, монетар сиёсат инструментларининг эластиклигини таъминлаган ҳолда, инфляция суръатини ўсишига йўл қўймаслик, миллий валютанинг номинал алмашув курсининг паст ва барқарор даражасини сақлаб туриш ва унинг реал алмашув курсининг ошишига йўл қўймаслик йўли билан экспортни рағбатлантириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пул тизимини мустаҳкамлашнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 30 июндаги 10-16/998А-сон далолатномаси), жумладан:
тижорат банкларининг кредит экспансиясини рағбатлантириш орқали монетизация даражасини ошириш хусусидаги таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида тижорат банкларининг кредитлари 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 31,2 фоизга кўпайгани ҳолда, монетизация даражаси 0,2 фоизли пунктга ошган;
иқтисодиётда пул таклифини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш йўли билан пул массаси ўсиш суръатининг барқарорлигини таъминлаш таклифининг амалиётга татбиқи натижасида Марказий банкнинг депозит операциялари ҳажми 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 215 млрд. сўмга ошган;
конверсион операциялар ҳажмини ошириш йўли билан миллий валютанинг девальвация суръатини пасайтириш хусусидаги тавсиянинг амалиётга татбиқи натижасида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан девальвация суръати 2014 йилда 2013 йилга нисбатан 1,0 фоизли пунктга пасайган ва 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига, сўмнинг 1 АҚШ долларига нисбатан номинал алмашув курси 2420,40 сўмни ташкил этган;
пуллар таклифини таргетлаш шароитида, монетар сиёсат инструментларининг эластиклигини таъминлаган ҳолда, инфляцияни ўсишига йўл қўймаслик, миллий валютанинг номинал алмашув курсининг паст ва барқарор даражасини сақлаб туриш ва унинг реал алмашув курсининг ошишига йўл қўймаслик йўли билан экспортни рағбатлантириш хусусидаги амалий тавсиянинг амалиётга татбиқи натижасида 2014 йилда 2013 йилга нисбатан инфляциянинг йиллик даражаси 0,7 фоизли пунктга пасайгани ҳолда, миллий валюта - сўмнинг реал алмашув курсини Хитой юанига нисбатан 7,2 фоизга, Буюк Британия фунт стерлингига нисбатан 4,0 фоизга, Жанубий Корея вонига нисбатан 5,7 фоизга пасайишига эришилган.